Навоий вилоят прокуратураси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Прокуратура Навоий

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (OSCE) Ўзбекистондаги ваколатхонасида “Прокуратура ходимларининг ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлаш кўникмаларини ошириш ва медиасаводхонлик масалалари” мавзусида ўтказилган тренинг якунланиб, унинг иштирокчилари сертификатлар билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt






Bosh prokuratura dan repost
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни 9-моддаси талаблари асосида Бош прокуратурада доимий равишда тасдиқланган режа жадвалга мувофиқ жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг қабули ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 19 апрель куни Бош прокурор Н.Т.Йўлдошевнинг видеоконференцалоқа орқали навбатдаги қабули ўтказилди.

Қабул жараёнида 10 нафардан ортиқ фуқароларнинг прокуратура ва ички ишлар идоралари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ҳамда жиноят ишларининг терговига доир, шунингдек, фуқаролик, маъмурий суд қарорлари ҳамда мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувидаги ижро ишлари бўйича мурожаатлари тингланди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби ўтказилаётган қабулларда асосий эътибор, фуқароларнинг барча важларини ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш, уларда кўтарилган масалаларни қонуний ҳал этиш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини амалда тиклашга  эришишга қаратилмоқда.

Фуқароларнинг ушбу қабул жараёнида берган мурожаатлари бўйича ўрганилиши зарур бўлган терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари, фуқаролик ва маъмурий ишларни Бош прокуратурада қисқа муддатларда тўлиқ ўрганиб чиқилиши юзасидан тегишли таркибий тармоқларга топшириқлар берилиб, ижроси  қатъий назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt



5 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.