ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ ВАҚТИДА АМАЛГА ОШИРИНГ!
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари! Маълумки, мамлакатимизда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика бўйича карантин чоралари кучайтирилди. Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 1 августдан 15 августгача Ўзбекистонда кучайтирилган карантин чоралари қўлланилади. Албатта, белгиланган 15 кун мобайнида коммунал хизматларга, хусусан, қарздорлик йиғилиб қолмаслиги учун фойдаланилган электр энергиясига тўловларни амалга ошириш эҳтиёжи бўлади.
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўзингиз ва яқинларингизнинг соғлиғига бефарқ бўлмаган ҳолда, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни туман электр таъминоти корхоналарига ташриф буюрмасдан мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
https://t.me/joinchat/AAAAAD_xpCKg3FL5-