БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров ташаббуси билан Навоий шаҳридаги 16 нафар чин етим болаларга байрам совғалари улашилди.
Ушбу байрам туҳфаси Навоий шаҳар ҳокимининг ўринбосари У.Муродуллаев ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими мудири Р.Ҳайитова томонидан амалга оширилди.
Ҳаётимиз мазмуни, келажагимиз давомчилари бўлган болажонларни асраб-авайлаш, она юртимизга муносиб ворислар этиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг муқаддас вазифаси ҳисобланади. Меҳр билан камолга етаётган фарзандларимиз эртанги кунимизнинг ҳақиқий эгаларидир.
Навоий шаҳрида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан хайрли тадбирлар давом этмоқда.
Бизни кузатишга давом этинг.
Шодлик Ғайбуллаев олган суратлар.
Расмий сайт📲 navoi.uz
Каналга уланиш 👉@navoiuz_official