Navoiy shahar hokimligi Axborot xizmati dan repost
ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА НАРХ-НАВОНИНГ
БАРҚАРОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Барча жойларда бўлгани Навоий шаҳрида ҳам кучайтирилган карантин даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда бозорларимизда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, уларнинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик доимий диққат-эътиборда бўлиб турибди.
Шундан келиб чиқиб, “Саховат” бозори МЧЖга қарашли Марказий деҳқон бозорида мунтазам арзонлаштирилган озиқ-овқат масҳулотлари ярмаркаси ташкил этилмоқда. Доимий равишда бозордаги нарх-наволар кўздан кечирилиб, сотувчиларга нарх-навони сунъий кўтармаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун Навоий шаҳридаги мазкур деҳқон бозорида картошка 4000-4500 сўмдан, қолипли нон 1500 сўмдан, гўшт 42 минг сўмдан, макарон 5000 сўмдан, шакар 6000 сўмдан ҳамда пиёз 2500 сўмдан харидорларга етказилмоқда.
Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш доимий назоратга олинган.
@Navoiy_shahar_axborot_xizmat