Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч
Бугунги тинч ва хотиржам кунларга муносиб ҳисса қўшган нуронийларимизни эъзозлаш, уларнинг машаққат ва синовларга тўла ҳаёт йўлларидан ибрат олиш, ҳурмат кўрсатиш ва қадрлаш инсоний бурчимиздир.
Дарҳақиқат, юртимизда 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлаш, машъум жангда ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, айни пайтда ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида кўп йиллар давомида ишлаб, ҳозирги кунда ногиронлик нафақасида бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва бахтсиз ходиса сабабли вафот этган ишчи-ходимларнинг оилаларни байрам билан қутлаб уларнинг холидан хабар олинди. Бундан ташқари, 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами муносабати билан Кармана туманидаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлди. Майдонни тинчлик ва осойишталикни мадҳ этувчи мусиқа садолари эгаллади. Тантанали маросимда вилоят корхона, ташкилот ходимлари каби "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти ҳам иштирок этди.
Бу саъй-ҳаракатлар, энг аввало, ёшларимиз онгида тинчликнинг қадрига етиш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини мустаҳкамлаш, кексаларга ҳурмат ва эҳтиромда бўлиш сингари фазилатларни сингдиришда муҳим омилдир.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.
@navoienergo