Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Фуқаро мурожаати” номли хабарга “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ нинг
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Навбаҳор тумани “Янги обод” маҳалласида яшовчи фуқародан электр таъминотидаги муаммолар тўғрисида “Навоий канали” орқали келиб тушган мурожаати “Навоий ҲЭТК” АЖ мутахассислари томонидан жойида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, маҳалла ҳудудидаги суратда кўрсатилган тармоқлар аҳоли ўзлари томонидан қўл бола тарзда қуриб уланган ностандарт тармоқлар орқали электр энергияси билан таъминланганлиги аниқланди.
Ушбу ҳудуддаги аҳоли истеъмолчиларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида Навбаҳор ТЭТК томонидан “Янги обод” маҳалласи Анорбоқи кучаси ҳудудидаги суратда кўрсатилган яроқсиз ва қўл бола тарзда қуриб уланган ностандарт таянчлар 2020 йилнинг 15 декабргача алмаштирилишини маълум қиламиз.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Агар электр энергия билан боғлиқ муаммо ва таклифларнигиз бўлса “Навоий ҳудудий электр тармоклари” АЖнинг Telegram месенжери орқали https://t.me/navoienergo уланиб, канал администраторига мурожаатингизни йўллашингиз ва энергетика тизимида бўлаётган янгиликларни хам кузатиб боришингиз мумкин. Келиб тушаётган мурожаатлар шахсан Бош директор назоратида ўрганиб чиқилиб жавоб қайтарилади.
Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг электр энергияси билан боғлиқ мурожаатларни ўз вақтида ҳал қилиш мақсадида, республика миқёсида фаолият юритадиган 1154 қисқа рақами Call-маркази ташкил қилинган.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo