НОҚОНУНИЙ ҲОЛАТЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИШДА ТАРТИБ ҚАТЪИЙ БЎЛАДИ
Маълумки, 2020 йил 18 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси сотуви ва истеъмолини ҳисобга олиш, тармоқларга ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ваколатлари МИБ органларидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳудудий ташкилотларига ўтказилди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ходимларимиз томонидан Нурота тумани ҳудудидаги истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати юзасида ўтказилган ўрганиш давомида жами 7 та истеъмолчида “электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”ни бузганлик ҳолати, 1 та истеъмолчида ҳисобга олиш тизимининг носозлиги ҳолати ва 7 та истеъмолчининг электр ҳисоблагичларида истеъмолчининг ўртача бир ойлик истеъмолидан ортиқча йиғилиб қолган электр энергияси миқдори борлиги аниқланди.
Мисол учун, “Байман бобо” фермер хўжалигига қарашли сув насосининг электр ҳисоблагичи истеъмолчи томонидан қастдан носоз ҳолатга келтирилган. Ҳисоб-китобларга кўра, ф/хтомонидан 10 миллион 27 минг сўм ҳисобга олинмаган электр энергиясидан фойдаланганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан корхонага нисбатан тегишли тартибда қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди.
“Устоз” ф/хга тегишли бўлган сув насосларининг электр ҳисоблагич ускуналари кўздан кечирилганда яна бир ноқонуний ҳолатга дуч келинди. Хусусан, электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформаторларининг кучланиш занжирлари узиб қуйилган ҳолда электр энергиясидан тўғридан-тўғри фойдаланаётганлиги маълум бўлди. Натижада таъминот корхонасига 4 миллион 277 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ўрганиш давомида “электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”ни бузганлиги бўйича расмийлаштирилган далолатномаларга ҳамдаҳисоблагичларда йиғилиб қолганэлектр энергияси миқдори ҳисобигажами 343,2 минг кВт.соат электр энергияси миқдори аниқланди.
Вилоятда ўтказиладиган текширишларда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш ҳамда тўлов маданиятига амал қилишни эслатиб қўйиш мақсад қилинган. Чунки, истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида тўловни амалга оширмаслик жаримага сабаб бўлишини ёдда тутмоғимиз, бунга ҳар биримиз амал қилмоғимиз шарт.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo