"Navoiy hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ rasmiy kanali

@navoienergo Yoqdi 1

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Telegram тармоғидаги расмий канали
https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg
Мурожаат учун:@navoielektrik_bot
Call Centre: 1154
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar
Indeksga qo‘shilgan
30.12.2019 12:54
Навоий вилоят Давлат санитария эпидемиология назорат бошқармасининг
БАЁНОТИ

Вилоятга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалиши олдини олишга қаратилган тадбирлар ижроси бўйича Давлат инспекцияси вилоят бошқармаси тизимида махсус назорат гуруҳлари фаолият олиб бормоқда.
2020 йил 24 май ҳолатига кўра, МЖтК 54-моддасида белгиланган қонунбузилишларига йўл қўйган 2876 дан ортиқ фуқарога карантин талабларини бузганликлари учун 2 миллиард 902 миллион сўмга яқин жарималар солинди.
Жумладан, карантин қоидаларини бузган, яъни фуқаролар томонидан автотранспорт воситаларини бошқариш талабларига риоя қилмаган, умумий овқатланиш ва маиший объектларини фаолият кўрсатиши тўхтатилганлигига қарамасдан махсус комиссия қарори талабларига зид равишда фаолият юритганлиги учун 461 нафар шахсга нисбатан МЖтК 54-моддаси билан 2 миллиард 56 миллион сўмлик жарима белгиланган.
Жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш талабларига риоя қилмаган 2415 дан ортиқ шахсга нисбатан эса 846 миллион сўмлик жарима чораси қўлланилди.
Кейинги кунларда вилоятда коронавирус инфекциясига чалиниш бўйича вазият кескинлашганлиги сабабли барча фуқароларимиздан карантин талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Эпидемиологик вазиятни барқарор сақланишига ёшимиз, касбимиз, фаолиятимиз туридан қатьий назар барчамиз халқимиз олдида масьул эканлигимизни унутмаслигимиз шарт.
Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ !

Навоий вилоят Давлат санитария
эпидемиология назорат бошқармаси.