"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ нинг расмий канали

@navoienergo Yoqdi 0

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Telegram тармоғидаги расмий канали
https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg
Мурожаат учун:@navoielektrik_bot
Call Centre: 1154
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar
Indeksga qo‘shilgan
30.12.2019 12:54
​​Ўзбекистон – ядро реакторларини фойдаланишдан чиқариш тажрибасига эга бўлган, камдан-кам мамлакатлар қаторидаги давлатлардан бири эканлигини биласизми?

Ўтган йили Тошкентдаги «Фотон» АЖ ҳудудида мавжуд бўлган, ИИН-3М тадқиқот реакторини фойдаланишдандан чиқариш ва демонтаж қилиш бўйича ишлар якунланди.

Бу Ўзбекистондаги иккинчи ядро реактори эди. Уларнинг биринчиси - ВВР-СМ эса ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ФА Ядро физикаси институтида мувафаққиятли ишлашни давом эттирмоқда.

ИИН-3М реактори 1975 йилда ишга туширилган бўлиб, яримўтказгичлар ва турли хил электрон асбоб-анжомларнинг юқори радиациявий таъсир остида ишлай олишга бардошлилиги юзасидан синовлар ўтказиш учун фойданаланилган эди. 2013 йилда реактор тўхтатилиб, 2015-2019 йиллар давомида уни фойдаланишдандан чиқариш бўйича ишлар ўтказилди.

Реакторни демонтаж қилиш бўйича ишлар якунлангач, Халқаро атом энергияси агентлиги – МАГАТЭ мутаҳассислари майдонча текширувини ўтказишди. Натижалар фойдаланишдан чиқариш муваффақиятли бўлганини кўрсатди, чунки ҳеч қандай қолдиқ радиофаоллик аниқланмади, бу ҳолат эса ушбу майдончани бошқа хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга яроқли қилади.

Тасвирда: собиқ ИИН-3М тадқиқот реакторининг ҳудуди, 2019 йил февраль

#буқизиқ #Uzbekistan

@clearenergy