"Navoiy hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ rasmiy kanali|Niqob taqing!

@navoienergo Yoqdi 1

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Telegram тармоғидаги расмий канали
https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg
Мурожаат учун:@navoielektrik_bot
Call Centre: 1154
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar
Indeksga qo‘shilgan
30.12.2019 12:54
Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб мунтазам ошиб бораётганини ҳисобга олганда, келгуси прогнозлар қандай – ушбу манбадан фойдаланилганлик учун тўлов қанчага ошади?

Ўзбекистонда электр энергияси ишллаб чиқариш ҳаражатлари ҳанузгача уни истеъмол қилишга бўлган тўловга қараганда, анча юқори. Ҳисоб-китобларга кўра, Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда бир киловатт соат электр энергия ишлаб чиқаришга 403 сўм сарф қилинади. Бугун аҳоли
1 кВт учун қарийб 295 сўм тўлайди. Яъни аҳоли учун электр энергия нархи ўн йил илгари бўлганидек, давлат томонидан белгиланади. Агарда шу тариқа давом этса, тармоқ нафақат ўн йиллар, балки бир неча йилда мутлақо норентабел соҳага айланади, сармоядорлар учун жозибадор бўлмай қолади ва ўз навбатида, бутунлай таназзулга учрайди. Ҳеч бир маданий жамият бунга йўл қўймайди.

Яъни, аҳоли сарфлаётган электр энергияга тўлайдиган ҳақни унинг ҳақиқий таннархи миқдорига яқинлаштириш – барча ривожланган давлатлар ўтган объектив қонунийликка асосланган йўлдир. Бундан ташқари, инфляция даражасига кўра тарифларни ошириш ҳам – иқтисодий ривожланган мамлакатлар учун мутлақо нормал даражадир.

Бироқ тарифларнинг оширилиши даражасини тизимлашга таъсир кўрсатиш мумкин ва бу керак ҳамдир. Бу борадаги замонавий йўллардан бири – электр энергия соҳасида давлат-хусусий шерикчилигини жорий этишдир.

Давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги лойиҳалар сармоядорлар ўртасида рақобат муҳитини яратиш имконини беради. Бу дегани, тендер иштирокчилари лойиҳада ғолибликни қўлга киритиш учун электр энергиянинг таннархини камайтиришга асосланган таклифлар беради. Бу эса, тарифларга таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Айнан рақобат давлат монополиясидан фарқли ўлароқ, таннархни арзонлаштириш имконини беради.

Шу боис, ҳозирги кунда Энергетика вазирлиги томонидан хусусий электр станцияларини қуриш ва эксплуатация қилиш учун йирик инвесторлар фаол жалб этилмоқда. Иштирок этиш шартларидан бири – ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг сўнгги нархини кўрсатишдир.

Масалан, Энергетика вазирлиги томонидан жаҳоннинг энг йирик компанияларидан бири «ACWA Power» (Саудия Арабистони) билан битим имзоланган. Компания Ўзбекистондаги хусусий электр станциясини қуришга 1 млрд. АҚШ долларидан зиёд инвестиция киритишга тайёр (давлат кафолатларисиз). Бунда ишлаб чиқариладиган электр энергия мамлакатда давлат электр станциялари энергиясига нисбатан арзонроқ нархларда сотилади. Айни пайтда 25 йилга мўлжалланган битим шартларига кўра, хусусий электр станция электр блокларининг ҳар бир ўчирилиши учун жарима кўзда тутилган. Ҳозир фаолият юритаётган электр станцияларда бунинг иложи йўқ. Ушбу хусусий электр станция ҳозир қўлланилаётган энг ишончли ва самарали газ трубина технологияларга мисол бўла олади. Бу ДХШ бўйича режалаштирилган лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Электр энергияси тарифи ўсишига нима кўпроқ таъсир кўрсатади? Экологик соф генерация манбаларининг жорий қилиниши. Ушбу қаторда қуёш ва шамол, гидроээлектрстанциялари бор. Ҳар бир йўналиш натижага эришишда ўз усулидан фойдаланади.

Ўзбекистон ўз олдига 2030 йилгача умумий қуввати 5000 МВтга тенг фотоэлектрстанцияларида (қуёш) электр энергиясини ишлаб чиқаришни
10 млрд. кВт⋅соатгача етказиш мақсадини қўйган.

Бундай режаларни амалга ошириш учун ҳозирги пайтда Сурхандарё, Жиззах ва Самарқандда ҳар бири 200 МВт қувватга эга қуёш электр станцияларини қуриш бўйича учта тендер эълон қилинган.

Бунда Ўзбекистоннинг инвест-лойиҳаларида ДХШ асосида иштирок этиш тобора нуфузлироқ бўлиб бормоқда. Бу борада биринчи бор ўтказилган тендерда 23 та хорижий компания иштирок этган бўлса, навбатда эълон қилинган тендер, шу жумладан, энергетика бозоридаги йирик иштирокчилар ҳисобидан, инвесторлар сонининг 83 тага ошишига олиб келди.