"Navoiy hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ rasmiy kanali|Niqob taqing!

@navoienergo Yoqdi 1

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Telegram тармоғидаги расмий канали
https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg
Мурожаат учун:@navoielektrik_bot
Call Centre: 1154
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar
Indeksga qo‘shilgan
30.12.2019 12:54
​​ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ: МАСОФАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИНГ
Ҳурматли истеъмолчилар, азиз навоийликлар!
Барчамизга маълумки айни кунларда коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида кўрилаётган тегишли чора-тадбирларга мувофиқ, эҳтиёт чораси сифатида аҳолининг уйда қолиши ва зарур бўлмаган ҳолатларда одамлар кўп тўпланадиган жойларга чиқмаслиги тавсия этилмоқда.
Барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлик тилаган ҳолда, электр таъминоти юзасидан бир қатор масофавий хизмат турлари ва истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловни амалга ошириш имкониятлари борлигини эслатиб ўтамиз.
Хусусан, www.het.uz веб-сайти орқали зарур маълумотларни олишлари мумкин. Жумладан, ўз шахсий ҳисоб рақамлари орқали истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ ва бошқа маълумотларни мисол қилиш мумкин.
Фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш тизими яратилган.
Навоий вилоятида электр энергияси билан боғлиқ муаммо, камчилик ва таклифлар билан “Navoiy hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AJ телеграммдаги https://t.me/navoienergo каналига, шунингдек туну-кун ишлайдиган 1154 рақамли Call-марказга мурожаат қилишлари мумкин.
Бундан ташқари, фавқулотда ўчиш холатлари ва электр тармоқлардаги узилиш сабабларини билиш учун вилоят ва туман электр таъминоти корхоналари тезкор чиқиш бригадаларни рақамларига кунғироқ қилинг:
79-224-66-86 ва 79-224-30-21.
Юридик шахслар www.het.uz сайтида шахсий кабинет орқали тегишли маълумотларни олишлари ҳамда фойдаланилган электр энергияси учун маълумотларни ҳисобот шаклида юборишлари мумкин. Шунингдек, корхонамизга ёзма мурожаатлар йўллаш учун navet@inbox.uz электрон почтамиз мавжуд.
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати.