"Navoiy hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ rasmiy kanali|Niqob taqing!

@navoienergo Yoqdi 1

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Telegram тармоғидаги расмий канали
https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg
Мурожаат учун:@navoielektrik_bot
Call Centre: 1154
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Texnologiyalar
Indeksga qo‘shilgan
30.12.2019 12:54
РАСМИЙ ХАБАР:
НАВБАҲОР, НУРОТА, КАРМАНА ва ҚИЗИЛТЕПА туманлари ҳудудларига кириш ва чиқиш тӯхтатилади!

2020 йил 27 март соат 20.00 дан бошлаб вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида, махсус комиссия қарорига кўра, Навбаҳор, Нурота, Кармана ва Қизилтепа туманларига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш тўхтатилади.

Мазкур ҳудудларга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, мазкур туманларда доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудларига киришга қўйилган чекловлар ва карантин қоидаларини бузган шахсларни нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирамиз!
Ҳурматли юртдошлар, Сизларни яна бир бора карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса уйда қолишга чақирамиз!

Эслатиб ӯтамиз, 27 март соат 12.00 дан бошлаб Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига кириб чиқиш тӯхтатилган эди.
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg