Клубимиз раҳбари жамоамиз аъзолари билан учрашди
Хабарингиз бор, жамоамиз бугун жорий йилги илк хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетади.
Мазкур сафар олдидан "Навбаҳор" ПФК вице-президенти Отабек Арифович Саматов жамоамиз аъзолари билан учрашди. Клубимиз раҳбари мазкур учрашув давомида БААдаги машғулотларда футболчиларга куч-қувват, ўртоқлик ўйинларида эса омад ёр бўлишини тилади.
"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.⚽️
@NAVBAHORNEWS