НАВБАҲОРЛИК КЎП ТАРМОҚЛИ ФЕРМЕР
Навбаҳор тумани “Сафо Севди” фермер хўжалиги раиси Рустамов Севдиёр Сафоевич туманимиздаги қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ишбилармон ва омилкор фермерлардан биридир. Тумандаги мелиоратив ҳолати оғир бўлган ерларни ўзлаштириб, 110 гектар майдонда пахта ва ғалла етиштириб, юқори кўрсаткичларга эришиб келмоқда. Хўжаликда 20 нафар киши доимий, 50 нафар киши мавсумий иш билан таъминланган.
Фермер хўжалиги 2017-2019 йилларда ҳар гектар ердан 40-46 центнердан (вилоятда ўртача ҳосилдорлик 26-30 центнер) пахта, 80-90 центнердан (вилоятда ўртача ҳосилдорлик 24-25 центнер) ғалла етиштирган. Мазкур давр ичида давлатга 473 тонна пахта, 632 тонна буғдой топшириб, шартномавий мажбуриятларни 120-130 фоизга бажаришга эришган.
Сўнгги уч йилда давлатга 4820 кг. юқори сифатли пилла топшириб, шартномани 110-112 фоизга уддалаган. Фермер хўжалиги мазкур давр мобайнида 2 млрд. 119 млн. сўм соф фойда олган.
Хўжаликда 2017-2019 йилларда олинган даромад ҳисобидан лизинг асосида 10 та турли русумдаги ҳайдов, чопиқ ва транспорт тракторлари, 5 та тиркама, 1 дона Пон-3+1х40 русумли ер ағдариш мосламаси, 3 дона ғўза ораларига ишлов бериш мосламаси, ўғит сепгич, дори пуркагич агрегатлари харид қилинган.
С.Рустамов охирги уч йилда ҳомийлик ва хайрия мақсадларига 45 млн. сўмдан зиёд маблағ сарфлаган. Жумладан, кам таъминланган оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, ҳар йили фермер хўжалиги ҳисобидан 100 кг. дан ортиқ мол гўштини бепул тарқатиш анъанага айланган.
Шунингдек, “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш учун ҳомийлик маблағларини ажратиб, маҳалладаги фермер хўжалиги ва қишлоқни боғловчи барча ички йўлларни таъмирлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Бундан ташқари, С.Рустамов ҳар йили моддий кўмакка муҳтож ишчилар ва кам таъминланган оилаларга 2-3 бошдан қорамол олиб бериб келмоқда. Ўтган 2019 йилда пахта йиғим терими мавсумида фаол қатнашган мавсумий ишчиларга ҳамда фермер хўжалигининг ишчи хизматчиларига 15 дан ортиқ хўжаликда ишлатиш учун қисқа тўлқинли электр печлари олиб берилган.
Кам таъминланган оила фарзандларидан 4 нафарининг олий ўқув юртларида ўқиши, 1 нафарининг чақирув-сафарбарлик резервида хизмат қилиши учун шартнома тўловларини амалга оширган. Маҳалласидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, ўз ҳисобидан ҳомийлик ишларини амалга ошириб келмоқда.
С.Рустамовнинг туманда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ҳам ташаббускорлиги кўпчиликка намуна бўлиб келмоқда. Шунингдек, фермер хўжалиги дала ерлари атрофига 1500 та манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилган.
У ватанпарвар, камтарин ва ташаббускор фермер сифатида мамлакатимиз пахтакорлари, вилоят фаоллари ва маҳалладошлари ўртасида ҳурмат қозонган инсонлардан биридир.