Гиёҳвандлик - таназзул ботқоғи.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрдаги резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни сифатида нишонланади.
Гиёҳвандлик инсониятни таназзул ботқоғи сари бошлаётган энг хавфли воситалардан бири ҳисобланади. Чунки энг ваҳший қотиллик ва хунрезликлар кўп ҳолларда гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб, ўзлигини тамоман йўқотган одамлар томонидан содир этилмоқда.
Энди бутун башариятнинг гиёҳванд бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг. Бу ҳолда ҳеч қандай соғлом муҳит қолмайди, мақсад ва маслаклар ўз кучини йўқотади. Шу жиҳатдан ҳам гиёҳвандлик тарқалишининг олдини олиш, наркотик моддалар савдосига чек қўйиш энг долзарб муаммолардан биридир.
Инсон соғ-саломат экан, янги мақсадлар сари интилади, ҳаётида мазмун бўлади. Соғлиқни йўқотиш, айниқса, гиёҳвандликка мубтало бўлиш ҳаётни буткул издан чиқарибгина қолмай, инсоният генофондига ҳам хавф солади.
Шунинг учун ҳам гиёҳвандликка қарши курашиш дунё миқёсидаги глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам бу офатга қарши курашиш изчил йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотларига кўра, 2018 йилда мамлакатимизда нарковазиятга хос эпидемиологик кўрсаткичларда бир неча йиллардан буён кузатилаётган ижобий тенденциялар давом этган. Биргина 2018 йилнинг ўзида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар сони 12 фоизга камайиб, жами 4 минг 779 тани ташкил қилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 2018 йилда мусодара қилинган наркотик воситалар миқдори 41,2 фоизга камайиб, 1,17 тоннани ташкил этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларда эса 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, гиёҳванд моддалар истеъмоли натижасида касалликка чалинган беморлар сони 6,1 минг нафарни ташкил этган.
Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази маълумотларига кўра эса биргина 2018 йилнинг ўзида психофаол моддалар истеъмоли сабабли ўткир заҳарланиш натижасида 2 мингдан зиёд беморга махсус ёрдам кўрсатилган.
Соҳа мутахассисларининг қайд этишича, Ўзбекистонда наркологик вазият тобора барқарорлашиб бораётган бўлса-да, бу хотиржамликка берилишга асос бўла олмайди. Чунки Афғонистонда етиштирилаётган наркотик моддалар Шимолий транзит йўлининг мамлакатимиз ҳудудига тўғри келиши сабаб ушбу моддалар маълум қисмининг юртимизда ҳам тарқалиши хавфи сақланиб қолмоқда. Наркотик моддаларнинг бу тарзда кириб келиши эса унга барҳам беришни мураккаблаштириши табиий ҳол. Бу муаммони ҳал қилиш учун барча мутасаддилар ҳамкорликда фаолият юритиши, айнан шу ҳолатга барҳам бериш учун янги чоралар кўриши мақсадга мувофиқдир.