Бугун @kunuzofficial да бир мақола чиқди. Андижон вилояти, Андижон туманидаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ҳақида. Расмларни кўриб, ҳайрон қолмадим. Чунки шу аҳволни ўзим кўрганман, кўряпман ҳам ҳар сафар вилоятларга борганимда. Мани кўпроқ ҳайрон қолдирган нарса, шу пайтгача кундалик турмушнинг энг оддий, керакли бўлган масалалари хали ҳам ижобий ҳал қилинмаганлигида.
Бу туманда ҳоким бор, деярли 25 йилдан бери сайланаётган депутатлар бор. Мустақиллигимизга 30 йил бўлдаи яқинда, лекин хали ҳам шунақа муаммоларни ҳал қила олмаганимиз кўпроқ мани ташвишга солади. Ҳозир кўпроқ эътибор Тошкентга бўляпти, десам, уям сал тўғридир. Лекин Тошкентда росмана қайта қуриш бошланганига 2016 йил охирроғида старт берилди десам тўғрироқ бўлса керак.
2016 йилгача эса Тошкентни жуда мегаполис қилишвормади. Фақат Мустақилликдан олдин кўприк қуриларди (уям сифатсиз, чунки шошиб қуриларди), бўлди.
Умуман вилоятларимиз ривожланишига ҳозир ишонч йўқ, фақат оддий турмуш тарзи учун керак бўлган табиий газ, ичимлик суви билан таъминланиши, электр ёритиш тизими бир маромда ишлашини ҳал қилишсаям катта гап, тўғриси. Бечора ўзбек халқига шу муаммолар ҳал бўлса бўлди, бошқасини талабам қилиш(ол)майди. Мақола манбааси: https://kun.uz/72244928
P/S: Расмлар илова қилинади. (эҳтиёт бўлиб кўринг, бу расмларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги яхши кайфиятда кўришни тавсия қилмайди.)
Эслатма: ташқарида 21-аср.
Каналга уланиш: https://t.me/nationalperson