Президентга Қурилиш вазири Тошкент вилоятидан пойтахтга ўтказилаётган ҳудудлар ҳақида батафсил маълумот бергандан кейин баҳслар кўпайиб кетди.
Яъни ҳозиргача шаҳар ҳудудида бўлган аҳоли Тошкент вилоятига ўтишга норози бўлмоқда. "Ўрикзор" аҳолисини кўпи ҳокимиятга бориб ўз норозиликларини билдиришди ҳам.
Нимага бунақа аҳвол, чунки ҳеч қайси қишлоқда етарли шароит яратилмаган, уни устига прописка деган бало бор. Ўзбекистонда яшаб туриб, агар Тошкентдан бошқа вилоятдан келган бўлсанг худди бегона юрт фуқаросидек қарашади кўп ташкилотлар. Олдинлар Тошкент вилоятида прописканг бўлса, шаҳарга ишга олишмасди.
Ҳар қанаақасига айб кўпроқ Давлатда манимча. Битта қарор билан бир неча минг аҳоли тақдирини ўзгартириб ташлаш-ноҳақлик деб биламан. Ҳудудларни ўзгартиришда барибир халқни фикри бирламчи бўлиши керак.
Мисол учун, ўзим ўқиган, катта бўлган анклав ҳудуд бўлган "Улуғбек" шаҳарчаси ҳам Қибрай тумани марказига айланаркан. Бунга 8 000 га яқин аҳоли норози, ҳозир бу иш бўйича ҳаракатни бошлаб юборишган. Ўзи аслида Қибрай маркази 10 йиллардан бери шаҳарга қўшилиши бўйича гап бўларди, лекин қуруқ гап бўлиб қолди. Қибрай Тошкентга энг яқин туман, шаҳар ҳудудига қўшиб юборилса мантиқли қарор бўларди.
"Улуғбек" шаҳарчасига 20 июль 2018 йилда Президент ташрифида "Улуғбек " шаҳарчаси "Олимлар шаҳарча"сига айлантирилиши, унга 180 гектар жой ажратилиши, ер усти метроси келиши айтилганди (расмда бор). Энди бунақа ҳолат. Бир йил бошқа ваъда, орадан 1-2 йил ўтиб умуман бошқача иш.
Бу юртда чиқарилган қарорларни қора халққа реал фойдаси қачон тегади ўзи?
@nationalperson