Наманган тажрибаси...
"Биз ташвишлар билан бўлиб мақом эшитмай қўйдик. Маданият билан яқин бўлган инсон дунёқараши маданиятли бўлади, умри узоқ бўлади". Шавкат Мирзиёев.
Юқоридаги сўзларни президент Наманганга ўтган ҳафтда қилган ташрифи давомида айтган экан. Яна қизиқарли, керак бўлса ўйлантириб қўядиган фикрлар ҳам айтилибди. Жумладан, ҳар 11-синф битирувчилари шаҳодатномасига қайсидир чолғу-асбобини чалишни ўрганган, деган жойи бўларкан. Кейин давлат корхонларида. олийгоҳларда танаффус пайтида устоз санъаткорларни қўшиқлари қўйилиши, шанба кунини ашула эшитадиган қилиб қўйиш кераклиги ҳақида ғоялар илгари сурилибди.
Ўйлашимча, буёғига Ўзбекистонда яшаш янаям қизиқарли бўлади-ёв. Тасаввур қилинг, давлат корхоналарига шанба куни бориб қолдиз, мусиқа жаранг сочиб турибди, муаммоларни униттирворадиган қўшиқлар янграб турса.
Яна 11-синфни битирган ҳар бир битирувчи бирор бир чолғу-асбобини чалишни билса, мисол Эшмат гитарани зўр чалса, тўлароқ, нафаси кучли Тошмат карнайни зўр пуфласа. Бундан нима фойда, куни бўйи ўйлаб тополмадим.
Агар кимди мани фикримни билмоқчи бўлса фикрим шу: аввал зарур иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал қилишни бирламчи вазифалар деб билишса, ечим топишса ҳаммага яхши бўларди. Қўполроқ ва нотўғри ўхшатишдиру, лекин қорин оч бўлса, қишда уйинг совуқ бўлса, ичимлик сувини неччидир кмдан ташиб олиб келадиган одамга чолғу-асбобини чалиш ёқмаса керак. Майли, ҳамма қайсидир асбобни чалишни зўр ўргандиям дейлик, нима фойда бундан.
Мақсадга 1кмлик тўғри йўл турганда, 28 кмлик узоқ, ўнқир-чўнқир йўлдан бориш аҳмоқлик бўлса керак.
@nationalperson
https://t.me/Polimonolog/508