"Tashkent City" (park) ҳақида...
Охирги 2-3 йилдан бери мегапроект ҳисобланаётган "Tashkent City" ҳақида кўп гапирилди, гапирилмоқда.
Яқиндагина "Tashkent City Park" очилди. Энди бир фикр билдирсак бўлар.
Олдиндан айтиб қўймоқчиман, ман бу лойиҳани ўтирволиб танқид қилиш ниятида эмасман, қурилиш ишлари анча қийинлигини биламан ва барча ушбу лойиҳа иштирокчиларини меҳнатини ҳурмат қиламан. Ман масалани бошқа жиҳатига эътибор бермоқчиман.
Ушбу лойиҳани умумий майдони- 80 гектарлиги ва 8 та мажмуа(лот) дан иборат бўлишини маълум қилишганди. Лекин "Tashkent City Park" очилганидан кейин бир фикр келди: аввалги кўрсатилган лойиҳани тахминан 50% ҳам бажарилмагандек таассурот уйғонди. Тўғри, хали қурилиш ишлари битмади, фақатгина парк, Конгрес холл ва "Hilton" меҳмонхонаси ,битди ҳисоб. Лекин парк учун жуда катта майдон ажратилганлигидан, атрофида фақат турар-жой мажмуалари қурилаётганлигини ҳисобга олсак, аввалги лойиҳада айтилгандек, ҳеч қанақа молиявий марказ (45 000 кв.м), техно парк, High rise buildings, йирик савдо мажмуалари ва бошқа бинолар қурилишига кўзим етмабди тўғриси. (Мисол, лойиҳа бошида шунақа таништирлган эди. https://mover.uz/watch/snIdlRem/). Балким хали қурилаётган ягоно осмон ўпар бино "Nest One"ни кўзда тутишгандир, ким билсин.
Парк очилгандан кейин ижтимоий тармоқларда ҳам шу саволлар кўпайди (Фейсбукдан олинган пост расми илова қилинади). Адашмасам, бу лойиҳани қурилиши учун четдан техника, материал олиб кириш учун ҳеч қанақа бож қўйилмаган, давлатимиз раҳбарияти томонидан кўп имтиёзлар берилган. Натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак-да барибир.
Бизни (тўғрироғи давлат каналларини) бир ёмон одати(миз) бор, олдиндан катта гапириб, ортиқча мақтаб қўямиз, якунда эса умуман бошқача финал бўлади.
Мисол, ман ҳам оилавий "Tashkent City Park"бордим, кўрдим. Ҳайратланарли нарса йўқ. 2 та чиройли бино, оддий фаввора, одатий ободонлаштириш ишлари, бўлди.
Айтмоқчиман-ки, айтилган лойиҳалар тўлалигича бажарилсин, ортиқча мақташ шартмас. Агар лойиҳаларда қанақадир ўзгаришлар бўлса масъул ташкилот ходимлари халққа маълум қилиб қўйишса бўлди, қачонки кимдир танқид қилса ёки ижтимоий тармоқларда муносабат билдирилишни кутиб ўтирмасдан. Шунда ортиқча саволллар ҳам бўлмасмиди?
Ҳозир нима кўп, қурилаётган ситилар кўп, ўзи умуман ситилар қурилиши яхши, лекин бирламчи муаммо (мактаб, боғча, сифатсиз йўл, коммунал тизим ва ҳ.з)ларни ҳал қилиб кейингина ситилар қуриш мақсадга муфовиқ бўлар(ми)ди деб ҳисоблайман шахсан ман.
Албатта, буларни бари шахсий фикрлар, кузатувлар. Мани кузатувларим, шаҳар ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар фикрларга мос келмаслиги мумкин).
@nationalperson