Normetov

@nationalperson Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Асосан юртимизда бўлаётган янгиликларга ва бошқа ҳодисотларга кўпроқ танқидий муносабат...
Мурожаат учун: @nationalman_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
06.03.2019 16:14
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
265
ta obunachilar
~206
1 ta e’lon qamrovi
~81
kunlik qamrov
~3
ta e’lon haftasiga
77.7%
ERR %
7.64
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
34 ta kanal eslovlari
3 ta e’lonlar eslovlari
19 ta repostlar
JonSayid channel
Polimonolog
14 Jun, 10:24
Tosh oyna
18 Mar, 15:25
Qalb amri
Tosh oyna
13 Mar, 18:47
Tosh oyna
16 Feb, 18:23
Tosh oyna
Polimonolog
2 Jan, 09:06
JonSayid channel
31 Dec 2019, 18:12
Fozil Muslim
20 Dec 2019, 19:40
11 Dec 2019, 13:22
Fozil Muslim
8 Dec 2019, 17:10
Jizzax haqida
26 Oct 2019, 06:03
22 Oct 2019, 14:48
JonSayid channel
11 Oct 2019, 19:23
Jizzax haqida
11 Oct 2019, 15:38
10 Oct 2019, 20:15
Muqaddima
12 Sep 2019, 06:29
11 Sep 2019, 20:40
4 Aug 2019, 10:35
Guli Nigor
31 May 2019, 16:13
🌐UniversalHD24🇺🇿
21 May 2019, 14:17
Vodiy Savdo Qo‘qon
6 Mar 2019, 15:59
@nationalperson iqtibos olgan kanallari
Polimonolog
28 Oct 2019, 08:15
16 Oct 2019, 11:08
STOP
25 Apr 2019, 13:39
25 Apr 2019, 13:39
Uzbek-MDK
9 Apr 2019, 16:12
16 Mar 2019, 11:27
Daryo.uz
15 Feb 2019, 12:19
14 Feb 2019, 08:56
Муҳрим
7 Feb 2019, 08:31
1 Feb 2019, 07:17
KUNDALIK
1 Feb 2019, 07:17
Замбаракнинг ўқи
1 Feb 2019, 07:17
davletovuz
15 Jan 2019, 20:39
BBC News O’zbek
15 Jan 2019, 20:07
@BUGUNUZ™ - Official channel
15 Jan 2019, 14:43
Замбаракнинг ўқи
9 Jan 2019, 19:31
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Normetov 17 Sep, 07:41
Бюджет пуллари самарасиз ишлатиладими? Бу саволга шахсан ман ҳа, деб жавоб бераман. Оддий мисол, дезинфекция тунеллари ҳар бир давлат корхонасига кираверишида ўрнатилди, ярим йилдан кейин энди самарасиз эканлиги айтилди. Хусусий секторни ҳисобга олмаганда бу тунеллар ҳаражатига 28 миллиард сўм сарфланибди.

Кўп маҳаллаларга "Жамоатчилик назорат маскан"лари ўрнатилди (қуйида расми бор). Ман ўзим гувоҳ бўлганларим, шу назорат масканларида бирор тирик жон ўтирганини кўрмадим, кўрганим маҳалла раиси кечки пайт чироғини ёқиб қўяди, бўлди (ҳокимиятдан шунақа буйруқ бўлган бўлса керак-да). Кимга керак бу "ташаббус", умуман тушунмадим. Ҳудди даладаги экинзорга қушлар келмасин деб "Чучела" ўрнатиб қўйишади-ку, бу назорат масканларини ҳам шунга ўхшатаман. Балким бу назорат масканига бюджет пули кетмагандир бирор бир тадбиркор мажбурлангандир, асосийси бу эмас, асосий савол: нима мақсадда ўрнатилди-ку, нимага бўм-бўш туради?

Балким қанақадир фойдаси бордир, ман билмасам. Бюджет пулини ҳам мақсадсиз сарфлаш ҳам ривожланишни энг орқага тортадиган жиҳатлардан бири.

https://t.me/nationalperson
To‘liq o‘qish
Normetov 14 Sep, 13:19
"Халқ сўзи" газетасида бир жумла ёзилган экан. Хулосани ҳар ким ўзича қилади. Мана ўша буюк жумла:

"Ўзбекистонда яшаш брендга, бизнес юритиш трендга айланди".

@nationalperson
🤔 14
Normetov 13 Sep, 20:50
"Парламент ижро ҳомиятидан устун давлатда
тараққиёт ва демократия бўлади" Немис халқ мақоли.

Фаол депутатлардан Р. Кушербоев ва Д. Ғаниевлар монопол "UzAuto Motors" АЖ билан кўп курашиш(а)ди, шу йилнинг 20-август куни Бош прокурор Н. Йўлдошев ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига А. Бурхоновга депутатлик сўрови ҳам юборишган эди. Ҳозирча жимлик, адашмасам.

Президент ҳам бир-икки чиқишларида Автосаноатни танқид қилиб, машина чиқарувчи заводни давлатга фойдаси йўқлигини айтган бўлса, шу йили март ойида машиналар нархи оширилганда хам ҳозирги кунда машиналарни нархини ошириш тўғри эмас, маъносида гапирган эдилар. Энг ҳайрон қоладиган жиҳати: шу йил Мустақиллик байрами арафасида «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди. Депутатлар ўзларини бехосдан тарсаки тушгандек ҳис қилишгандир. Шу орден берилгандан бери депутатларни шашти тушгандек назаримда. Тўғриям-да, бир жамоада фаол ўйнаб турган ўйинчи, ҳеч сабабсиз рақиб жамоа сафига қўшилиб кетса, ҳаммаям ҳайрон қолади-ку, тўғрими? Бу бир томондан.

Иккинчи томондан, сўз эркинлиги даражаси ҳам билинди, ўша депутатлардан монопол ташкилотларга орден берилишини қанчалик қийин бўлмасин танқид қилишларини кутгандим. Йўқ, ичларида ҳайрон қолишганлиги аниқроқ, лекин у фикрларини ташқарига чиқаришга ҳозирги кунда қийин масала барибир. Депутатларга раҳмат айтаман, уларга умуман эътирозим йўқ, уларни тўғри тушунаман, фақат ўз муносабатимни билдириб ўтдим холос.

Учинчи томондан, Мустақиллик арафасида тақдирланган айрим мансабдорларни кўриб ҳайрон қолдим, нимани эвазига ҳайронман. Монополлар «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбари Бахтиёр Ҳакимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. "Ўзбекистонда интернетни янада секин ишлатиш вазири Шуҳрат Содиқовчи, у одам нима иш қилди орден оладиган, интернет етиб бормаган жойлар тиқилиб ётиши майли, айрим бечора ўқитувчилар томга чиқиб антенна қидириб юришган бир замонда яна.

Тўртинчи томондан, бу конкрет ИМҲО.
To‘liq o‘qish
Normetov 7 Sep, 21:05
Орадан 6 ой ўтиб...

Ўзбекистонда коронавирус билан курашаётганига 6 ойча бўлди. Энг кўп гапирилган вазирлик табиийки, бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлди. Кеча бу вазирлик бутун республика бўйича ўрнатилган дезинфекция туннелларини самарасиз, қайтанга зарар деб чиқди.

Қойилмисиз, орадан ярим йил ўтиб шунақа хулоса беришди. Бунгача Республика махсус комиссияси (аъзоларидан бири Соғлиқни сақлаш вазири) карантин юмшатилгандаги талабларидан бири, ҳар бир объектга дезинфекция туннеллари ўрнатилиши шарт деган шарти ҳам бор эди. Супер парадокс.

Эрта-индин ўзини ташкилоти қурган Қурилиш вазирлиги палон жойдаги объект яшаш учун хавфли деб чиқиб туришиям мумкин. Шахсан ман бунақа баёнотдан ҳайрон қолмадим, чунки янги Ўзбекистонда бунақа аҳмоқона ишлар оддий ҳолга айланмоқда. Бу эса хавфли!

https://t.me/nationalperson
To‘liq o‘qish
Normetov 6 Sep, 12:18
Сенат раиси, расман Президентдан кейинги шахс ҳисобланадиган Танзила Норбоева Президентни, улар деярли кунора ўтказадиган селекторларни мақтабдилар. Бу яхши сигнал эмас манимча. Нормал ҳуқуқий-демократик жамиятларда Парламент раиси майли, парламент депутатлари бемалол ижро ҳокимиятини, Президентни танқид қилишади.

Мақтов- ҳар бир шахсни ўзгартиради барибир. Тасаввур қилинг, Т. Нарбаева Президент бошчилигидаги ижро ҳокимиятини қуйидагича танқид қилганда бизда сўз эркинлиги бор десак ярашармиди:

Т. Нарбаева Президент ўтказадиган селекторни танқид остига олди, асосий эътироз шунда бўлди-ки, ҳар бир соҳа бўйича ўтказиладиган селектордаги масалалар шу кунгача қанча фоизи ижро этилди ўзи? Бир неча қарорлар чиқса ҳам нимага одамлар ижро органидан норози, нимага ҳали ҳам одамларни уйлари бузилаябди, нимага уйи бузилаётган аёл ҳаттоки экскаватор тагига кириб кетишга ҳам рози? Халқни аксари нимага хали ҳам Ҳукуматдан. Президентдан норози, нимага монополия ташкилотларига чора кўрилмади, нимага хали ҳам вилоятларда табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси бўйича муаммо бартараф этилмади. Сўз эркинлиги ҳақида кўп гапирилсаям, нимага оддий ҳақиқатни гапирган блогерларни бошига қоп кийгизиб олиб кетишябди? Нимага халқ норози бўлган, тошбўрон қилинган ҳоким ишдан олинмади? Нимага хали ҳам қайсидир объектни фақат Президентга ёқиши учун тайёрлаб, кетганларидан кейин аслида аҳвол дабдалалиги кўриниб қолмоқда, мисол учун Юнус-Ободдаги йўл, метро? Нимага кўп раҳбарлар халқ манфаати учун эмас, ўзидан юқори турувчи раҳбарлардан қўрққани учунгина ишламоқда ва ҳ.з.

Қалай, тасаввур қилиб ҳам қўрқиб кетдингларми? Аслида, Сенат раиси бошчилигида Парламент ижро ҳокимиятини танқид қиламан дейишса, асослар кўп.

Умуман олганда, мақташга хали эрта деб ҳисоблайман.
@nationalperson


https://www.gazeta.uz/ru/2020/09/05/about-president/
To‘liq o‘qish
Normetov 2 Sep, 19:37
Йўқ, бу бошқарув тизим ўзгармабди халиям. Расмда Қашқадарё вилояти ҳокими ўзича қанақадир велосипедда пойга уюштирганми-ей, кутилмаганда пойгада ютганми-ей, хуллас ғирт кўзбўямачилик.

Бутун бир вилоятга раҳбар одамни емаган ғоя, ташаббусларига ҳайрон қолади одам. Ўзларича костюм шимда, орқасидан бир тўда туман ҳокимчаларини эргаштириб шунақа кўзбўямачилик қилиш шартмиди?

Энг кулгуга қоладиган Туркманистон президентиданам ўтишади бу кетишда.

P/S: Бу воқеага 2-3 кун бўлди, ўша куни ёзгандим, лекин интернет яхши ишламади, энди яхшироқ ишлади. Айтганча, интернетни ўртача ишлата олмаган "Интернет вазири"ям мукофот олганди яқинда...

@nationalperson
To‘liq o‘qish
Normetov 30 Aug, 20:34
Ўзбекча парадокс...

Мустақиллик байрами арафасида кўпчилик юртдошларимиз турли медаллар билан мукофотланишди. Кўпчиликни энг ҳайрон қолдирган жиҳат шуки, тақдирланганлар орасида "Узавтосаноат" АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов ҳам борлиги бўлди.

Депутатлар билан баҳслашган, якунда аниқ фактлар билан судда ютқазган монопол корхона раҳбарига қанақасига "Меҳнат шуҳрати" давлат мукофоти берилиши мумкин, қани мантиқ?
Ёки Янги Ўзбекистонда шунақа ғалати ишлар бўлиши нормал ҳолатга айланиб бўлдими? Эсингларда бўлса, 2 йил олдинмиди Фарғона вилоят ҳокими, интернетда хизмат кўрсатган одамлардан бири Ш. Ғаниевни президент селекторда танқид қилиб туриб, 1 ойлардан кейин мукофот берилганди.

Буям майли, энг қизиғи президентни ўзи бир неча бор "UzAuto" ни фойдасизлигини, ишлаб чиқарилаётган машиналарни тан нархини тушириш кераклигини, автомашина нархини ошириш ҳозирги шароитда маъқул иш эмаслигини таъкидлаганди.

Тахминимча, 8-декабрь арафасида яна бир монопол ташкилот "Ўзбекистон ҳаво йўллари" раҳбари мукофотланса керак. Минбардаги халқни ўйлагандек гапирилган гаплар ҳозирча популизмдан бошқа нарса эмас, манимча.

@nationalperson
To‘liq o‘qish
Normetov 26 Aug, 09:02
Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилини бошлаш бўйича сўровнома ўтказмоқда.
Асосий мақсад: ота-оналарни пандемия вақтида фарзандларини мактабга юборишга розиларми ёки дарслар яна онлайн бўлиши тарафдориларми, шуни аниқлаш.

Ота сифатида ман ҳам сўровномани тўлдириб келдим. Фикримча, хали мактабларни очишга эрта, шахсан ман ҳозирча дарслар онлайн бўлиши тарафдориман. Фарзандлармизни соғлиғи муҳим барибир. Тасаввур қилинг, мактаб очилди, маълум вақтдан кейин фарзандлармизни иссиғи чиқа бошлади, йўтала бошласа,бу даҳшат. Ота-она бўлганлар яхши ҳис қилишади, агар ўйнаб юрган фарзандларимизни бирор жойи оғриб қолса кўзга ҳеч нарса кўринмай қолади.

Халқ таълими вазирлиги мактабга киришда барча болаларни иссиғи ўлчанади дейишди. Лекин бу нисбий, фойдасиз ҳаракат. Мисол, вирус юқтирган одамда аломатлари ўртача 1 ҳафтада аниқланади, унгача нечта одамга юқтириб юриши исботланмас факт. Кейин болаларни назорат қилиш қийин, улар ижтимоий масофани хоҳлашса ҳам сақлай олишмаса керак, танаффусда барча қоидаларни эсдан чиқаришади барибир) .

Онлайн дарс бўлишини яна бир фойдали томони, интернет етиб бормаган жойларга интернет етиб бориши ҳаракати қилинади, етиб борган жойни интернет сифати яхшиланади. Давлат ҳам шу баҳона кўпроқ маблағ ажратади. (шу гапга ўзимам ишонгим келяпти).

@nationalperson
To‘liq o‘qish
Normetov 22 Aug, 17:01
Уйдалигини айтолмайман...

Бугун Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Камолов Карим коронавирусдан вафот этганлиги маълум қилинди.
Эсингларда бўлса, айрим блогерлар ва "Озодлик"дагилар сал аввалроқ К. Камоловни вафот этгани ҳақида хабар чиқаришганди, кейин 17 август куни расмийлар расман буни рад этишди. Бугун эса эълон қилишди.

Бунақа йўналиш хали ҳам ўзгармаган шекилли. 2016 йилда, яқинда Қорақалпоғистон раиси Муса Эрниёзовда ҳам шунақа бўлганди, энди К. Камоловда. Балким ҳақиқатда ростдир, лекин қарши мисоллар етарли-да.

Яна бир хитланган томони шундаки, бир неча кун олдин Бухоро вилоятидаги қабристон, унга олиб борадиган йўллар обод қилинаётганлиги ҳақидаги расм ва видеолар ҳам чиққанди.

Хуллас, Ўзбекистонда амалдор бўлиш қийин, жуда қийин... Ҳаттоки....

@nationalperson
To‘liq o‘qish
Normetov 20 Aug, 14:52
Депутатлар ва УзАвто ўртасида машиналар нархи асоссиз оширилгани бўйича тортишув бўлди, депутатлик сўрови юборилди. Монополияга курашиш қўъмитаси текширув ўтказиб, фактлар билан судга ҳужжатлар тақдим қилди. Суд кутилмаганда 1 трлн сўмга яқин пулни қайтариш бўйича ажрим чиқарди. Кўпчилик хурсанд, нарх тушармуш, маълум сумма қайтарилармуш ва ҳ.з.

Қип қизил монопол УзАвто куни кеча кўндалангига баёнот бериб, нархларни тушириш ҳозирги кунда имконсизлигини айтди.

Ўйлашимча, хеч қанақа пул қайтарилмайди. Судга юқорироқдан танка топилади, қогозда мустақил бўлган жонажон судимиз ишни имкон қадар чўзиб ишни ёпворади...

Шу билан пул олиш умиди пайдо бўлганларга замбаракни ўқи, пааақ...

Депутатлар кейинги сафар чет элдан кириб келадиган машиналарга божни тушириш бўйича Ҳукуматга депутатлик сўрови юборишсин, шу энг катта фойда бўлармиди...

Бу мани фаразим фақат...
To‘liq o‘qish
Normetov 14 Aug, 20:47
Эртага кучайтирилган карантинни охирги куни. Касалланишлар сони 1 ойдан ошиқ муддатда ҳам камаймаганига қарамасдан Республика махсус комиссияси жуда кўп чекловларни олиб ташлади. Ҳаттоки метро эртадан ишга тушаркан.

Энди нима бўлади? Энди ким белгиланган қоидаларга риоя қилса касалликка чалинмаслиги мумкиндир, риоя қилмаган одамларни ўзларига жабр бўлади.

Аслида, ана энди иложи борича кўчага чиқмаслик керак аслида, энди қийин бўлади.
To‘liq o‘qish
Normetov 10 Aug, 12:54
Мана бир неча ҳафтадан бери Ўзбекистонда "Facebook" ижтимоий тармоғи яхши ишламаябди, гарчи расмий масъул идоралар тан олиш(ол)масаям, блокланган.

Сабабини ҳеч ким билмайди, ҳеч ким тушунтирмайди. 1 йил олдинам ярим йилча блокда турди, кейин у блоклаганлар қамоқдалигини айтишди. Энди-чи, яна маълум вақтдан кейин кимдир чиқиб блоклаганлар қамоқда, чўкиб кетди, машина уриб кетди, деб мижғов гап қилишадими?

Бизда айрим табақадаги раҳбарлар хоҳлаган ишини қилишади, қора халқ, уни ҳуқуқлариям ўйинчоқ. Алоқа бўйича номи узун вазирлигиданам ҳеч қанақа садо чиқмайди. Биз ўзимизам жим турамиз, талаб қила олмаймиз.

Халиям блоклашни яхши кўрадиган раҳбарлар билишмайди-ки, ҳозир любой маълумотни беркитиб бўлмайди, халқ ўзига керакли маълумотни топиб олади. Ну, унақа тормозларга тушунтиришни фойдаси йўқ манимча.

Хуллас, қуйидги иловани PlayMarketдан кўчириб олинглар, "Facebook" муаммосиз ишлайди.

@nationalperson
To‘liq o‘qish
Normetov 7 Aug, 14:36
"Олимлар шаҳарчаси" лойиҳаси
Normetov 7 Aug, 14:31
​Президентга Қурилиш вазири Тошкент вилоятидан пойтахтга ўтказилаётган ҳудудлар ҳақида батафсил маълумот бергандан кейин баҳслар кўпайиб кетди.

Яъни ҳозиргача шаҳар ҳудудида бўлган аҳоли Тошкент вилоятига ўтишга норози бўлмоқда. "Ўрикзор" аҳолисини кўпи ҳокимиятга бориб ўз норозиликларини билдиришди ҳам.
Нимага бунақа аҳвол, чунки ҳеч қайси қишлоқда етарли шароит яратилмаган, уни устига прописка деган бало бор. Ўзбекистонда яшаб туриб, агар Тошкентдан бошқа вилоятдан келган бўлсанг худди бегона юрт фуқаросидек қарашади кўп ташкилотлар. Олдинлар Тошкент вилоятида прописканг бўлса, шаҳарга ишга олишмасди.

Ҳар қанаақасига айб кўпроқ Давлатда манимча. Битта қарор билан бир неча минг аҳоли тақдирини ўзгартириб ташлаш-ноҳақлик деб биламан. Ҳудудларни ўзгартиришда барибир халқни фикри бирламчи бўлиши керак.

Мисол учун, ўзим ўқиган, катта бўлган анклав ҳудуд бўлган "Улуғбек" шаҳарчаси ҳам Қибрай тумани марказига айланаркан. Бунга 8 000 га яқин аҳоли норози, ҳозир бу иш бўйича ҳаракатни бошлаб юборишган. Ўзи аслида Қибрай маркази 10 йиллардан бери шаҳарга қўшилиши бўйича гап бўларди, лекин қуруқ гап бўлиб қолди. Қибрай Тошкентга энг яқин туман, шаҳар ҳудудига қўшиб юборилса мантиқли қарор бўларди.

"Улуғбек" шаҳарчасига 20 июль 2018 йилда Президент ташрифида "Улуғбек " шаҳарчаси "Олимлар шаҳарча"сига айлантирилиши, унга 180 гектар жой ажратилиши, ер усти метроси келиши айтилганди (расмда бор). Энди бунақа ҳолат. Бир йил бошқа ваъда, орадан 1-2 йил ўтиб умуман бошқача иш.

Бу юртда чиқарилган қарорларни қора халққа реал фойдаси қачон тегади ўзи?

@nationalperson
👍 19
👎
To‘liq o‘qish
Normetov 3 Aug, 08:38
Президент фармони билан пандемия даврида қийналган, муҳтож оилаларга катта пул ажратилди.
Ва шахсан ман кутганимдек ижтимоий тармоқларда пуллар нотўғри тақсим қилингани, маҳалла раислари маълум қисмини уриб қолгани ҳақида видеолар чиқди.

Ман ҳайрон қолганим, қайси бош билан нақд пулда тарқатиш ва 2 кун мухлат беришди, тушунмадим. Туҳмат бўлмасин, энг каззоб мансабдорчалардан бири, бу-маҳалла раислари бўлса, яна уларга нақд пулни ишониб топшириш аввалдан нотўғри қарормсмиди?. Кўпчилик айтгандек, шу пулни пластикда беришгандаям сал мантиққа тўғри келарди.

Бу раҳбарлар шу ишниям эплай олишмади. Жарангдор қилиб "Камбағалликни қисқартириш, маҳаллани қўллаб-қувватлаш ва ҳ.з"га ўхшаган вазирликни тузган билан иш битмайди.

Мактабни аранг битирган Эшматам тўғри фикр бериб туради баъзида, у кўп гапирмади, фақат 2020 йилни қанақа номланганига узоқ тикилди, бўлди.

@nationalperson

https://kun.uz/news/2020/08/02/karantindagi-komak-tufayli-tugilayotgan-savollar-bularga-yol-qoymaslik-mumkinmidi
To‘liq o‘qish
Normetov 31 Jul, 11:49
Карантин кучайтирилганигаям 20 кун бўлди. Натижа ижобий эмас. Касалга чалинганлар камаймаябди, вафот этганлар кўпайди, аҳоли орасидаям ваҳима кучайди. Бошида бу вирусга шубҳа қилганларни кўпи ўзи ҳам касалликка чалинди, деярли ҳаммани ё маҳалласида, ё қариндошлари орасида вафот этганлар бор.

Энди битта йўл қолди манимча, яъни 15 августгача қаътий карантин қилиш керак. Худди апрел ойидек ҳеч ким кўчага чиқмасин, ишга бормасин, машиналар ҳаракатланмасин. Тўгри, халқимизгаям, иқтисодиётгаям қийин бўлади, лекин 20 кунлик карантин фойда бермаганини кўрдик.

Агар янаям қаътий чора кўрилмаса, бунақада чала карантинни охири кўринмаябди. Ва бир кун бу вирус ҳаммага етиб келиш эҳтимоли катта.

Албатта, бу мани шахсий фикрим.

@nationalperson
To‘liq o‘qish
Normetov 27 Jul, 11:55
Ўзбекистонда чиқариладиган Volkswagen автомашинаси нархлари эълон қилинибди.
Кўпчилик "УзАвто"ни монополиясига сал бўлсаям чек қўйилади, рақобат бўлади деган хаёлга боришганди.

Volkswagen ни нархларини кўриб, бизда монополия ташкилотлари хали анча яшашлигини сездим.
Бизга нормал компания келмайди, келганиям "УзАвто" ишлаб чиқарадиган машиналар нархига тенг ёки баланд(роқ) қилиб қўйилади. Бўлди, ҳориждан компания келдими, келди, яна нима талаб қиласизлар дегандек.

@nationalperson

https://xabar.uz/9uz1
👍 22
👎
To‘liq o‘qish
Normetov 27 Jul, 07:46
Яна ўша тизим...

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ички ишлар ходимининг раҳбарият томонидан берилган планни бажариш бўйича баённома тузиш бўйича аудиоси муҳокама бўлмоқда.

Ман ўша аудио эгаси Олмазор тумани Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси махсус топшириқлар бўйича инспекторини айбламоқчи эмасман. У одам шу овоз ўзиники эканлигиниям тан олиб, юқоридан талаб бўлганини, селектор "жёсткий" бўлганини айтди.

Ман барибир айбни тизимда деб биламан. Бизда тонгдаям, тундаям, баъзида атиги 1 соат ичида шошилинч ўтказиладиган селектор деган нарса бор. Ана шу селектор деган балодан кўпчилик амалдорлар касал орттириб чиқ(а)ди, кўпчилик учун шу селектор охирги иш куни бўлади. Амалдорлар у селектордан бу селекторга югуриб кун ўтқазишади. Билишимча, селектор тинч ўтиши керак эмас, кимдир сўкилиши кимдир қаттиқ ҳақорат қилиниши, кимдир бошқаларга ўрнак бўлиши учун ишдан олиниши керак. Хуллас, қаттиққўллик билан бошқариш усули.

Бу "план" деган нарса ҳар томонлама ёмон. Жамоат транспортларидаям план бор эди, улар бир шу планни бажариш учун автобуслар билан пойга ўйнашарди. Автобус ичидаги халқ, уни хавфсизлиги бир тийин бўларди.
Собиқ ички ишлар вазири, ҳозирда Ички ишлар вазири маслаҳатчиси З. Алматов билан яқинда бўлган суҳбатда, у киши "план йўқ ҳозир" деган эди, демак, у киши ҳам ёлғон гапирган экан. Бу тизимда, бу соҳада ишлаш қийин, жуда қийин. Аксар халқ ўзи зўрға кун кўрса. уни устига милиция ходими келиб шу план деб "баённома" тузса, ана кейин табиий-ки жанжал келиб чиқаверади, халқда ички ишлар ходимларига нисбатан салбий фикр шаклланаверади.

Аслида, бунақа баҳсли вазиятларда нормал демократик давлатларда вазир чиқиб ахборот берарди, халққа асл вазиятни тушунтрарди ва ҳ.з. Бизда эса кўп вазирларни "душмани" ТВ бўлиб қолган...

Майли, тинчлик бўлаверсин. Маска тақишни унутманглар, бу фақат ва фақат ўзимиз, оиламиз учун муҳим.

@nationalperson
https://kun.uz/03005026
Ички ишлар мулозими «план»ни тўлдириш учун кунига 5тадан маъмурий баённома тузишга топшириқ берди
Олмазор туман ИИО ФМБ ҲПБ махсус топшириқлар бўйича инспектори подполковник Фаррух Холов Телеграм мессенжеридаги махсус гуруҳда овозли хабар қолдириб, туманда белгиланган режа тўлмаётгани, фуқароларга нисбатан жуда кам маъмурий баённома тузилаётгани, натижада Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Маҳкам Вафоев бошчилигида ўтган катта мажлисда эътироз эшитганини таъкидлаб...
👍 15
👎 1
To‘liq o‘qish
Normetov 23 Jul, 07:42
Кечиккан 103...

Пандемия пайтида тиббиётимизни ўзи ёрдамга муҳтож бўлиб қолганини ҳамма кўрди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча кундан бери юқори маош билан ишга таклиф қилмоқда. Ўзи бизда кўпинча шунақа бўлади, қачон-ки пешонамиз деворга тегиб, бошқа иложи қолмагандагина кейингина ҳаракат бошланиб қолади.

Шу пайтгача тиббиёт ходимлари худди ўқитувчиларга ўхшаб бир тийинга олинмади, меҳнатига яраша маош бериш майли, деярли ҳар шанба шанбалик, бўлар-бўлмас мажлисбозлик қилинди. Мақсад нима, мақсад юқори турувчи органларга яхши кўриниш, расмга олиб ҳисобот юбориш.

Аслида, ҳозирги ваъда қилинаётган маош бошидан берилиши керакмасмиди?
Мисол, шифокорларга- 25 млн, ҳамшираларга 15 млн сўм бериларкан. Агар адолат билан изоҳласак, бу маошларни тиббиёт ходимлари олдинлари 1 йилда олишарди. (ҳозирам кўпида шунақа адашмасам)

Кейин яна бир нарса, пандемиягача ТВда чиқиб "Тиббиёт тизимимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди" деб мақтаган ҳар бир одамни ТВ архивидан топиб, ўша Ўртасаройга ишлагани юбориш керак. Кўрсин, қанақа ислоҳот ҳақида гапирганини...

@nationalperson

https://xabar.uz/7eib
👍 16
👎
To‘liq o‘qish
Normetov 19 Jul, 20:03
Қашқадарёда СЭОМ раҳбарлари 917,8 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбланмоқда.

Халқни бошига оғир мусибат тушиб турганда, Давлатни ажратган пулини қўрқмасдан ўмарган виждонсизлар бор халиям. Ишқилиб тинчлик бўлувирсин, бўлмаса бунақа ноинсофлар бир бурда нон учун ўз ота-онасиниям отворади.

https://kun.uz/news/2020/07/19/qashqadaryoda-seom-rahbarlari-9178-million-som-budjet-mablaglarini-talon-toroj-qilgani-aniqlandi
To‘liq o‘qish