Nasihat.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.
Диний саволлар учун:
Тел: (78) 150-33-44
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri












Mehrob.uz dan repost
РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА

Набий алайҳиссалом масжидда қуёш чиққунига қадар зикр қилар, қуёш кўтарилиб, тахминан, йигирма дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт ўтгач, икки ракат намоз ўқир, шу суннатларини бижарган кишига ҳаж ва умра савоби берилишини айтар эдилар.
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб (масжидда) ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади», дедилар (Имом Термизий ривояти).
@mehrob_uz


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
#ramazon

📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло айтади: «Одам боласининг ҳар бир қилган амали ўзи учундир. Магар, рўзаси мен учундир. Рўзасига ажрни Мен ўзим бераман”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Аллоҳ таоло бошқа амаллардан кўра рўзани ўзига хослади. Чунки рўза Аллоҳ ҳузурида шарафли ва суюкли амалдир, у орқали Аллоҳ таоло учун бандаларнинг ихлоси зоҳир бўлади. Рўза банда ва Робби ўртасидаги сир бўлиб, бу сир ҳақида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким хабардор бўлмайди. Албатта, рўзадор инсонлардан холи бир ўринда ҳам Аллоҳ таоло рўза сабабли маҳрум қилган нарсаларни ейишдан сақланган бўлади. Чунки у ёлғиз қолганда ҳам ундан хабардор бўлиб турадиган Роббиси борлигини билади. Роббисининг иқобидан қўрқиб, савобига рағбат қилиб, Аллоҳ учун ўша нарсаларни тарк қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло рўзадор бандаларини шундай ихлослари туфайли мақтади. Бошқа амаллардан кўра рўзани ва унга савоб беришни Ўзига хослади. Зеро, ушбу хослашнинг фойдаси қиёмат куни зоҳир бўлади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
#ramazon

📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза қалқондир ва дўзахдан ҳимоя қилувчи мустаҳкам қўрғондир», дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Mehrob.uz dan repost
🕯 Рўзадорнинг фазилатини кўринг!

Ривоятларда келишича, Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга: “Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.
Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги: “Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.
Агар кийимини кийса, кийим: “Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.
Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали: “Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.
Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш: “Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.
Агар таҳорат олса, сув: “Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.
Агар намоз ўқиш учун турса, уй: “Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.
Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
@mehrob_uz


Mehrob.uz dan repost
#Рамазон_кундалиги
📝 Рамазон ойини имкон қадар фойдали, савоб ва мазмунга тўла ўтказиш учун муҳим эслатмалар

• Кунларингизни пухта режалаштиринг, вақтни беҳуда сарфламаслигингизга эътибор беринг.
• Камроқ ухланг, кўпроқ ибодат қилинг.
• Ифторлик қилишни хурмодан бошлашни одат қилинг.
• Доимий зикрда бўлинг.
• Одатдагидан камроқ овқат ейишга ҳаракат қилинг.
• Кўп дуо қилинг, зеро Рамазон ойи – мағфират ойидир.
• Дуоларингизда доим ота-онангиз ва васийларингизни эсланг.
• Энг севган нарсаларингиздан садақа қилинг.
• Кечиримли бўлинг.
• Кўпроқ табассум қилинг.
• Одатларингизга эътиборли бўлинг: яхшиларида давомли бўлинг, ёмонларидан кечинг.
• Аллоҳни эслашда, ниятингиз ва қалбингизни поклашда қатъиятли бўлинг.
• Аллоҳга шукр қилинг ва атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг.
• Қалбингизга қулоқ солинг.
• Пайғамбарлар қиссаларидан ибрат олинг.
• Қуръонни бутун борлиғингиз билан ўқишда ва ёдлашда илғор бўлинг.

Ишонинг! Асл мўмин бўлиш қўлингиздан келади.
@mehrob_uz


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
Рамазон фазилатли ой
#ramazon

📜 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор", дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

▫️“Саҳарлик қилинглар”даги фойдалар ҳақида Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Саҳарликдаги барака бир неча жиҳатларда ҳосил бўлади. Улар:
1. Суннатга эргашиш.
2. Аҳли китобга хилоф бўлиш.
3. У ила ибодатда тақво қилиш.
4. Ҳаракат ғайратни ортиши.
5. Очлик келтириб чиқарадиган ёмон ҳулқни даф қилиш.
6. Ижобат вақтида дуо ва зикр қилишга сабаб бўлади.
7. Ғофил қолган кишининг рўза нияти қилишга тайёрланиб олиши". “Фатҳул Борий”дан.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube











16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.