FATVO.UZ dan repost
“САЛАМ” САВДОСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ
#савдо_сотиқ
❓224-CАВОЛ: Эрта баҳорда деҳқон билан келишиб, кузда пиёз етказиб бериши учун 500 сўмдан пул берсам, кузда эса пиёз 1000 сўм бўлса, мен пиёзни олсам судхўрликка кирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу судхўрликка кирмайди. Шариатимизда харидор пулни аввалдан бериб қўйиб, сотувчи маҳсулотни кейин етказиб бериши – "салам" савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Аслида бу савдо ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиш бўлсада унинг жоиз эканига Қуръон, суннат ва ижмоъдан далиллар бор.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Гувоҳлик бераманки, маълум муддатга зиммага олинган салаф (яъни, салам савдоси)ни Аллоҳ таоло ҳалол қилган ва рухсат берган. Аллоҳ таоло шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз” (Бақара сураси, 282-оят) (Имом Ҳоким “Мустадрак” китобида ривоят қилган).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
яъни: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир, икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум идиш (ўша пайтларда маҳсулотлар идишларда ҳам ўлчанган), маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ислом уммати салам савдосининг жоизлигига ижмоъ қилганлар, яъни якдил фикрга келганлар. Чунки савдонинг бу турига одамларнинг ҳожати ва зарурат бор.
Салам савдосининг риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Умумий шарт – махсулотнинг миқдори ва сифати маълум бўлиши керак (масалан, кило, ҳажм ёки метрда ўлчанадиган ёки саналадиган махсулотлар бўлиши. Ҳайвонлар, уларнинг аъзолари, терилари ва қимматбаҳо гавҳарларда салам савдоси бўлмайди). Яна маҳсулотнинг қуйидаги нарсалари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, буғдой),
2. Нави (масалан, “лалми” ёки “оби”),
3. Сифати (масалан, яхши, ўртача ёки ёмон),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой),
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни қаерга етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим (“Фатҳу бабил иная” ва “Ал-Мухтор” китоблари).
Демак, юқоридаги шартларга тўғри келадиган маҳсулотларга аввалдан пул бериб қўйиш жоиз. Лекин салам савдосида белгиланган вақт келгач, махсулотнинг нархи келишилган нархдан арзон ёки қиммат бўлиши эътиборга олинмайди. Балки, махсулот салам битимида кўрсатилган нархда етказиб берилади. Сизнинг мисолингизда кузда пиёзнинг нархи қиммат бўлиб кетса ҳам, арзон бўлиб кетса ҳам, келишилган нархда, яъни 500 сўмдан олинаверади. Валлоҳу аълам.
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш