NAMOZ VA DUOLAR 🤲


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди!
Фақат Расмий Манба!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! dan repost
​​​​‼️ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ ЯҚИН

Бароат кечасининг номлари ҳақида нималарни биласиз?

📜Бу кечанинг бир неча номлари бор:
✔️1. Лайлатул муборока – баракали кеча;
✔️2. Лайлатур роҳмаҳ – Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган кеча;
✔️3. Лайлатус сок – рўйҳатга олиш кечаси;
✔️4. Лайлатул бароъа – дўзаҳдан қутилиш етадиган ва озод бўлинадиган кеча.

☝️Урфда унга бароат кечаси дейилади.

📚Бароат сўзи араб тилида озод бўлиш, нажот топиш деган маъноларни англатади. Чунки, у кечада Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. Шунинг учун у кечани “бароат кечаси” дейилади. Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасига тўғри келади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

5️⃣“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.

Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:

♻️1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
♻️2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
♻️3. Қурбон ҳайит кечаси;
♻️4. Рамазон ҳайит кечаси;
♻️5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.

❗️Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

📚1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан.Шу тўғрими?
👉ЖАВОБ
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587


ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! dan repost
​​​​‼️БУНИ БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!

😢Кошки эди буни жамики инсонларга етказа олсам!

☝️✅Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

✨⁉️БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

🌙Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 13-февралдан 14-февралга ўтар кечасига тўғри келади.

✅Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.

⁉️ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

☝️13-феврал = 14-шаъбон-1446
☝️14-феврал = 15-шаъбон-1446
☝️15-феврал = 16-шаъбон-1446

⏰ Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)

Пайшанба: 06:00 --- 17:57
Жума:  05:59 --- 17:58
Шанба:
05:58--- 18:00
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)

✅ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

🤲Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.

🤲Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилгувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

⏰Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)


👆Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

👇Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

🤲✅Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!🤲

🍀Жаннатда кўришишни хоҳлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
‼️Бир чеккада қолиб кетманг!
☝️Бошқа гуруҳларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

🌙✨БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

❓САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587

=======================
✨🌙БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

☝️САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)
ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/34589

=======================
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ta'lim nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

islomuz

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Zextrauz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
5 кунда оёққа турдим!
Қўлтиқтаёқда эдим.
Грижам 11 мл эди.
Уй шароитида грижадан тез ва осон қутилинг!!!

📞ZEXTRA ҳақида мижозларимиздан шифо топган Дилбар опанинг фикрлари

☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Баданингизга тиғ текказмай даволанинг!

👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!


Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz


Очкўзлик – разолат

Нофеъ розияллоҳу анҳу айтади: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо овқатланмоқчи бўлса, ёнида, албатта, бир мискин бўлар эди. Бир куни бир мискинни Ибн Умар розияллоҳу анҳумо билан бирга овқатланишга таклиф қилдим. У жуда кўп овқат еди. Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Эй Нофеъ, қайта бу одамни таомга таклиф қилмагин. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Албатта, мўмин бир ошқозон ила ейди. Кофир эса етти ошқозон ила ейди”, деганлари эшитганман”» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳу овқатни қизғаниш эмас, балки ҳалиги кишининг кўп ейиши кофирнинг одатига ўхшагани учун хушламаган.


📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


ХОЛИД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ИХЛОСИ

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу («Сайфуллоҳ» – Аллоҳнинг қиличи, деган ном қозонган) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан умра сафарига отланди. Пайғамбар алайҳиссалом сочларини қирдириб олдирдилар. Саҳобалар у зотнинг сочларини олиш учун талашишди. Холид розияллоҳу анҳу: «Менам олай», деб шошилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларига тушган сочларидан олди-да, салласига қистириб қўйди. Холид розияллоҳу анҳу кейинчалик: «Расулуллоҳнинг муборак сочлари билан ўралган бу салламни кийиб қаерга юзлансам ўша ер фатҳ қилинди», деган экан.

Изоҳ: Бу ўринда ғалаба соч толаси туфайли келди, деган маъно акс этмаган. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак толалари ҳурматидан Аллоҳ таоло бизларга ғалаба насиб этди, деган маънода айтилган.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


«Сиз: "Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Рабби Аллоҳ учундир", – деб айтинг».

Анъом сураси, 162-оят.


📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Нимани қидирсанг шуни топасан!

Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради, қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради. Ким нимани изласа шуни топади. Дунёдаги барча нарсалар қалбнинг атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади, яхшилик ва ёмонлик. Қалбинг қандай холатда бўлса шу нарсалар сен томон тортилади. Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: "Қалбини поклаган нажот топади қалбингизни хафагарчиликлардан, кечира олмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг".

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Нима сабабдан дўзахга кирдингиз?» деб сўраса, улар аввало «Намоз ўқимас эдик», дейишади. Намознинг шаъни нақадар улуғ эканини билайлик!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Одамзот

Одамзот ҳидоятга эришиши учун 124 минг пайғамбар етмади. Аммо йўлдан адашиши учун биргина шайтон кифоя қилди...

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#duo

Ибрат...

Ким Аллоҳнинг гўзал сатри (гуноҳларини беркитилиши)ни хоҳласа бировни сатри (беркилган айби)ни очмасин!

©Мутаваллий Шаъровий

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍃🎊🌹«ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🕋🍃

✨🌹Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.

✨🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак.
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.

✨🌹Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак.
Акам укам Опа сингиллар.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.

✨🌹Мусофирлар тақдири баъзан.
Осмон узра ёймоқда фалак.
Мусофирлар гурухдошларим.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.

✨🌹Келинг бугун бир дардлашайлик.
Дуо қилинг толгунча билак.
Энг гўзал кун саййидул айём.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.

🤲🌹ДЎСТ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ЖУМА АЙЁМИ БИЛАН ТАБРИКЛАНГ🌹
🤲

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277


​​🌙ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

✅(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

©Ибн Сунний ривоятлари.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҒАМ-ҚАЙҒУСИЗ ЯШАШ УЧУН 7 ҚАДАМ

Саҳоватда, ҳимматда оқар дарё каби бўл,
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл,
Ўзга айбин ёпишдан қоронғу тун каби бўл,
Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл,
Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл,
Бағрикенглик - меҳрда улкан денгиз каби бўл,
Қандай бўлсанг - шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл.

Мавлоно Жалолиддин Румий

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


ЗАҲАРЛИ ТАОМ

Ҳайбар ғазоти. Зафар байроқлари кўтарилди. Ғалаба шукуҳи ҳар томонга ёйилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ён-атрофларида қўрқув нималигини билмайдиганлар турарди. Ғалабани нишонлаб турганларида бир яҳудий аёл Пайғамбар алайҳиссаломга қўй гўшти олиб келди. Таом заҳарланганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ея бошладилар. Шунда таом секин тилга кириб: «Мен заҳарланганман», деди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келинди. Ундан: «Нега бундай қилдинг?» деб сўралди. Аёл: «Ёлғончи бўлсанг сендан қутулардик. Ҳақиқий пайғамбар бўлсанг бу заҳар сенга зарар қилмасди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамд айтгач: «Менга зарар етказишингга Аллоҳ таоло имкон бермайди», дедилар. «Аёлни ўлдирайликми?» деб сўрадилар. У зот: «Йўқ», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


📿100 та тасбеҳга 1000 та савоб

Мусъаб ибн Саъд разияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: “Сизлардан бирингиз ҳар куни мингта савобни қўлга кирита олмайдими?” – дедилар. Шунда у зотнинг ҳамсуҳбатларидан бир киши: “Қандай қилиб бирортамиз мингта савобга эга бўлиши мумкин?” – деб сўради. “Юзта тасбеҳ айтади. Шунда унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади”, – дедилар. (Имом Табароний ривояти).

Демак, 1 марта “Субҳаналлоҳ” деган бандага 10 та савоб ёзилади ва ундан 10 та гуноҳ ўчирилади. Ваҳоланки, бунга 1 сония вақт кетади холос.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Zextrauz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Юра олмай қолгандим, кўтариб юришганда.😢
Zextra ичишни бошладим, ўзим юра бошладим!😊

📞ZEXTRA ҳақида мижозларимиздан шифо топаётган Адилова Мақсуда опанинг фикрлари

☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Баданингизга тиғ текказмай даволанинг!

👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!


Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz


ОТА...

Шайх Алий Тантовий дурдоналаридан:
Бир йигит менга қуйидаги воқеани айтиб берди:
“Отам билан бир масалада келишолмай қолдим. Бироз овозимни кўтаришгача бордим. Олдимда китоб-дафтарларим турган эди. Уларни столим устига улоқтирдим ва ётоқхонамга кириб кетдим. Хафалик ва қайғу қалбим ва ақлимни бутунлай чулғаб олган эди. Ётоғимга чўзилиб, ёстиққа бошимни қўйдим. Ўзи одатда бирон нарсадан қаттиқ сиқилсам, ғам-андуҳ менга етса, ухлашга ҳаракат қиламан.
Одатдагидек, эртаси куни универститетдан чиқдим, меҳрибон отамга эркаланиб ва кечаги қилмишимни “ювиш” мақсадида: “Отажоним! Эшитишимга қараганда инсон оёғининг таг қисми устидан кўра юмшоқ ва майин бўлар экан. Бу гапни тўғрилигини аниқлаш учун муборак қадамингиз лабим билан буни тажриба қилишга изн берармикан?”, деб CMC ёздим. Хонадонимизга етиб бориб эшикни очсам, отам мени даҳлизда кутиб турган эдилар. Кўзларидан оққан ёш икки юзларини ювиб тушган эди. Менга:
– Оёғимни ўпишингга ҳаргиз ижозат бермайман. Сен айтган гап жуда ҳам тўғри, мен уни сен гўдаклик чоғингда оёғингни усти ва тагини ўпиб, синаб кўриб билганман, – дедилар.
Отамнинг бу гапларидан кейин кўз ёшларимни тута олмадим”.

"Ўқинг, фақат йиғламанг" китобидан.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Охирги сўзни эркак айтади. Охиргидан кейингисини аёл.

Айман Ёғий

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Шифокор сўради:
- Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
- Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқасининг эплашига кўзим етмайди.
- Сизга бир рецепт бераман, - деди шифокор. - Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
- Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? - сўради шифокордан.
- Қабристонга бориб, мозорларга боқинг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.