NAMOZ VA DUOLAR 🤲 dan repost
Эрни эр қиладиган хам, қаро ер қиладиган ҳам...
Бир хотин эрининг бошқа бир аёлни яхши кўришини билиб қолиб, ўша аёлни топиб бориб, шундай дебди:
– Сен шу қурумсоқ, ичи қора эримдан нима топдинг? Нега у сени яхши кўриб қолди? Наҳотки сен ҳам уни яхши кўрсанг?!
– Сен эрингга туҳмат қиляпсан, – дебди аёл. – Сенинг эринг энг сахий, доно, қўрқмас инсон-ку. Уни ҳақиқий эркак деса бўлади. Ҳар байрамда гўзал совғалар беради, ҳар куни ҳолимдан хабар олади. Агар билсанг, дунёдаги энг омадли аёл аслида сенсан.
– Бўлмаган гап! Унга текканимдан бери менга на гул, на совға берган. Ойлигини умуман кўрмайман, менгаям бермайди, ўзиям рўзғор қилмайди. Биз бошқа-бошқа одам ҳақида гаплашаётганга ўхшаймиз.
– Мен сизни ҳурмат қиламан, шунинг учун эрингиз билан кўп суҳбат қурмайман. У шунақанги ўқимишли инсонки... У киши билан гаплашсам, вақт қандай ўтиб кетганлигини билмай қоламан.
– Ё тавба, мен тоғдан келсам, у боғдан келади-ку? Буёқда шунча ишни турганда мароқли суҳбатга бало борми? Уйнинг ремонтигаям хом ашёни ўзим зилдай қилиб ташиб келаман. Бу кишим бўлса хотиним кеч қолди-ю деб номига хавотирланиб ҳам қўймайди!
– Ростданам иккита одам ҳақида гапиряпмиз шекилли... У киши менга умуман оғир юк кўтармайсан деганлар. Мени шунчалик авайлайдиларки, бахтдан бошим айланади. Хотинингизга ҳавасим келяпти деб ўзларига айтардим. Чунки, менгаки шунчалик эътибор қилсалар, сизни осмонга кўтарсалар керак деб, ҳатто рашким келарди! Энди эса бу гапларингизни эшитиб, ҳайрон бўлиб қолдим, опа?..
ДАВОМИ... 👇