ҚалбАллоҳ таоло қалбларнинг бир қанча турларини зикр этиб, ҳолатларини баён қилиб берган:
•
Соғлом, саломат, покиза қалбУ Аллоҳгагина ихлосли ва турли тойилиш, оғишлардан холи қалб.
•
Тавба қилувчи қалбУ мудом Аллоҳга қайтувчи, тавба қилувчи қалб.
•
Қўрқувчи қалбУ Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрққан қалб.
•
Тақводор қалбУ Аллоҳ таолонинг шиорлари-буйруқ ва қайтариқларини улуғлайдиган, риоя қилиб, ҳурматлайдиган қалб.
•
Тирик қалбУ Аллоҳга иймон келтирган ва Унга шукр қилган қалб.
•
Касал қалбУ шубҳа, нифоқ, риё каби дардга гирифтор бўлган қалб.
•
Басират кўзи кўр қалбУ ҳақни кўрмайдиган ва идрок этмайдиган қалб.
•
Гуноҳкор қалбУ Ҳақ гувоҳлигини беркитгувчи қалб.
•
Кибрли қалбУ Аллоҳнинг борлиги ва бирлигидан, У зотга итоат қилишдан кибр қилувчи, зулмкор, тажовузкор қалб.
•
Қаттиқ, қўпол қалбУ ундан раҳм-шафқат, меҳр-мурувват суғуриб ташланган, ғализ қалб.
•
Қасоват, моғор босган қалбУ иймон билан юмшамайдиган, унга эгилмайдиган, Аллоҳни эсламайдиган ва ҳатто Уни танимайдиган қалб.
•
Ғофил қалбУ ҳаёти дунёда ўз вазифасидан, нима учун яратилганидан ғофил, гумроҳ қалб.
NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt