ИНСТИТУТИМИЗНИ МАШРАБХОНЛИК МАЪРИФИЙ ТАДБИРИ БЎЛДИ
Наманган муҳандислик технология институтида Жиззах давлат педагогика институти кафедра мудири, фалсафа фанлари доктори, машрабшунос олим Мўмин Ҳошимхонов билан қизиқарли учрашув бўлди.
Унда кўп сонли талабалар, шунингдек, институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, тарих фанлари номзоди Маъруфжон Қаюмов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Илҳомжон Сайфуллаев, институт ахборот хизмати раҳбари Оқилхон Дадабоевлар иштирок этдилар.
Улуғ шоир, ҳамюртимиз Бобораҳим Машраб шеърияти ўта халқчил ва оммага яқинлиги билан эъзозланади, севиб хиргойи қилинади. Бу оташзабон шоир ижодини тадқиқ этишда жонбозлик кўрсатаётганларнинг пешқадам вакили Мўмин Ҳошимхоновдир. У ҳозиргача ҳамюртимиз ҳаёти ва ижодига доир 15 га яқин йирик китоблар яратди. Хусусан, жиззахлик олим Машраб ҳаёти, фаолияти, ижоди бўйича фундаментал (заминий) тадқиқотлар олиб бориб олтита монография ва иккита ўқув –услубий қўлланма яратган.
Китобхонлик тадбирида Наманган вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Раҳимжон Ирисов Президентимиз илгари сурган Беш муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши - аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари бўйича алоҳида тўхталиб ўтди.
Машраб шеърияти, унинг ғоявий мазмунга бой маънавий-ижодий меросига баҳо бериш шунчалик мураккаб ва мушкул кечдики, ХХ асрнинг биринчи ярми унинг дилбар ва оташин ғазалиёти собиқ мафкура тазйиқлари боис “юлиб олиб ташланиб” улар атеизм (худосизлик-динсизлик)га мослаб таҳлил ва талқин этилди, худосизлар учун байроқ бўлиб, замонга мослаштириб ўрганилди.
Мўмин Ҳошимхоновнинг изланишлари самараси шундаки, у юқоридаги қарашларни устоз машрабшунослар анъанасини давом эттириб адолатли ҳулосалар берди. Бу эса машрабшунослик илмини янада бойитди.
✍️ Наманган муҳандислик технология институти ахборот хизмати.
nammti.uz сайтини кузатиб боринг!
Телеграм каналимизга уланиш:
👉 t.me/nammtimx 👈