«Энг яхши мақола» танлови ғолиблари аниқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ёш олимлар ва талабалар ўртасида ёшлар илмий фаолиятида мустақиллик ғоясининг мазмун-моҳиятига бағишлаб ташкил этилган танлов якунланди.
Танловга Республикамиз олий таълим муассасаларидан 124 та мақола келиб тушди.Улардан 32 таси ёш олимлар ва 92 таси талабалар томонидан ёзилган.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан иккита номинация бўйича беш нафардан номзод саралаб олинди ҳамда якуний босқичида иштирокчилар ўзлари ёзган мақола бўйича тақдимот ўтказдилар. Танлов якунлариша кўра, қуйидагилар ғолиб бўлишди:
✅ Иқтидорли талабалар номинацияси
👉 1-ўрин - Шерзод Ибрагимов, Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси.
👉 2-ўрин - Моҳинисо Қўйбоқова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси.
👉 3-ўрин - Шаҳноза Ашурхонова, Гулистон давлат университети талабаси.
✅ Ёш олимлар номинацияси
👉 1-ўрин - Зилола Касимова, Тошкент давлат шарқшунослик институти докторанти.
👉 2-ўрин - Фахридин Умаров, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали декани.
👉 3-ўрин - Феруз Нарманов, Самарқанд давлат университети таянч докторанти.
Танлов ғолиблари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ