“INSTITUTE OF STATE ADMINISTRATION AND LAW” номли ташкилот Таълим инспекциясидан лицензия олмаган
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабарига кўра, юртдошларимиздан “INSTITUTE OF STATE ADMINISTRATION AND LAW” (ISAL) ташкилоти томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?” қабилида кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги “Лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сон қарорига мувофиқ нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензия талаб қилинадиган фаолият турларига киритилган.
Нодавлат таълим муассасаларига лиценция бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
Инспекция “INSTITUTE OF STATE ADMINISTRATION AND LAW” номли ташкилот Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лиценция олмаганлигини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган ҳамда тегишли лицензия олмаган ташкилотлар томонидан берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида тан олинмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда (кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакллари кўзда тутилган) таълим олиш белгиланган, лекин масофавий ва экстернат таълим шакли кўзда тутилмаган. Шунинг учун ҳозирги пайтда ушбу таълим шаклларида хорижий таълим муассасаларида ўқиб олинган таълим ҳужжатлари ҳамда хорижий ОТМларнинг бакалавриат йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклида 3 йил ёки ундан кам муддатда ўқиб олинган дипломлари Республикамиз ҳудудида тан олинмайди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ