Азизбек Абдувалиев dan repost
Парадда қатнашиш учун Москвага борган Қирғизистон президенти делегация аъзоларида коронавирус аниқлангани сабабли тадбирда иштирок этмади
Россия пойтахти Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган Ғалаба парадида иштирок этиш учун ташриф буюрган Қирғизистон делегацияси аъзолари орасида коронавирус аниқланди.
Маълум қилинишича, Москвага учиб келгач, белгиланган талабларга биноан Қирғизистон президенти, унинг делегацияси аъзолари ва кузатувчилар коронавирусга тест топширган.
Қирғизистон президенти аппаратининг ташқи сиёсат бўлими раҳбари Дониёр Сидиқов ва қўриқлаш хизмати ходимининг коронавирус тестлари ижобий натижа берган.
Шу сабабли Қирғизистон президенти Сўронбой Жээнбеков парадда иштирок этмади.