НОРИН ГЭСЛАР КАСКАДИ ҚУРИЛИШИ
2024-2030 йилларда мамлакатимиздаги мавжуд гидросалоҳиятдан фойдаланиш даражасини ошириш, янги гидроэнергетик қувватларни яратиш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган инвестиция лойиҳалари доирасида Норин дарёсида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Айни вақтда Уйчи туманининг Янгиер МФЙ ҳудудидаги мазкур объектда бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тумандаги ўрганишлари жараёнида Норин ГЭСлар каскади қурилишининг боришини кўздан кечирди.
Норин ГЭСлар каскади 6 та ГЭСдан иборат бўлиб, ҳар бир ГЭСнинг қуввати 38 МВтни (9,5 МВт қувватли 4 тадан гидроагрегат ўрнатилади) ташкил қилади. Ушбу истиқболли лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 1 025 млн. кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Вилоят раҳбари лойиҳанинг долзарблигига эътибор қаратиб, қурилиш жараёнларини тезлатиш, бунда сифатга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube