Камбағаллик темир дафтаридаги оилаларни рўйхатдан чиқариш билан уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда доимо фойдали, даромадли меҳнат билан банд бўлишига эришилмоқда. Шаҳар маҳаллаларида шундай амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев “Наврўз” МФЙда бўлди.
Ушбу маҳаллада камбағаллик рўйхатига олинган оилалар 50 тани ташкил этиб, улардан 44 таси темир дафтар рўйхатидан чиқарилди. Фуқароларнинг жуда кўпчилиги пандемия даврида ишсиз қолиб, улар ҳозирда мавсумий ва доимий ҳисобда ўзларини ишига қайтди ва даромад топишга киришди. Темир дафтардаги 6 нафар фуқаролар ногиронлиги бор, шароити оғир, касалманд қариялар саналади.
Маҳалланинг 14 нафар кам таъминланган хонадон фуқароларига имтиёзли кредит олиш юзасидан “Микрокедит банк” Наманган шаҳар бўлимига ҳужжатлар тақдим этилди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
@axborotxizmati