Наманганда қишлоқ хўжалигида янги имкониятлар яратилмоқдаПрезидент қарорига мувофиқ, Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда вилоятда дала четларидаги 555 гектар майдонга 441 минг дона, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги 27 гектар бўш ерларга 21,8 мингдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган.
Бугунга қадар 509 гектар майдонга 408 мингдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, коллектор-дренаж атрофидаги 26,3 гектар ерда 21 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилган. Бу ташаббус ўсимликлар карантини ва ҳимояси идоралари томонидан назорат қилинмоқда.
Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, бозорлар тўкинлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Шунингдек, экилаётган дарахтлар ҳосилга киргунча улар орасида сабзавот ва полиз экинлари етиштирилиши ҳам кўзда тутилган.
📝
Namangantoday
➡️
Обуна бўлинг ➡️
https://t.me/namangantoday