Times.uz dan repost
❓Нафас машқлари фақат короновирус пайтида тавсия этиладими? Бу машқлар қайси касалликларда мумкин ва қандай ҳолларда уларни бажариш мумкин эмас?
Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:
🗣 Нафас гимнастикаси нафас тизимининг (бронх, ўпка) барча касалликларида тавсия этилади.
✅ Фақат машқлар мажмуаси ва давомийлиги ташхисга қараб ўзгаради. Шунингдек ушбу машқлар бемор кўп вақтини тўшакда даволаниб ўтказадиган барча касалликларида ҳам ишлатилиши керак. У миастения (мушаклар кучсизлиги), доимо ётоқда бўлиш сабабли мушак кучининг камайиши билан оғриган барча беморлар учун фойдалидир.
❌ Ушбу гимнастика тури беморнинг тана ҳарорати 38° даражадан юқори бўлганда, юқори қон босимида ва юрак тез уриши даврида ҳамда организм оч ҳолатида ва дарҳол овқатдан сўнг ҳам ўтказилиши тавсия этилмайди.
✋ Ушбу машғулотлар даврида нафас қисилиши, бош айланиши, кучли ҳолсизлик, кўнгил айниши, сатурациянинг пасайиши ҳолатлари кузатилса, у ҳолда машқларни дарҳол тўхтатиш зарур.
📎 Машғулотларни организмга зўриқиш бериб бажариш мумкин эмас. Агар бу ҳолат ҳар сафар такрорланса, машқлар мажмуаси юкламасини енгиллаштириш тавсия этилади.
⏳ Гимнастика билан кунига 3-4 марта шуғулланиш керак. Давомийлиги беморнинг машқларни кўтара олиш холатига боғлиқ. Секин-секин давомийлик ва машқлар юкламаси ортиб бораверади.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг