Times.uz dan repost
⚡️ Пассив турмуш тарзи юрак-қон томир тизими, ўпка ва мия фаолиятини ёмонлаштиради
Жонс Хопкинс университети тиббиёт марказининг пульмонологи Панагис Галиацатоснинг таъкидлашича, уйда ўтирган одамлар деярли ҳаракат қилмайди, қон оқимининг ўпкага етиб бориши секинлашади ва бу инсонга фақат зарар келтиради. "Жисмоний машқлар - юрак ва ўпка фаолиятини яхшилашнинг ягона калитидир - бунинг ўрнини ҳеч қандай дори боса олмайди", - дея таъкидлайди олим.
Айниқса, ўзини яккалаш даврида озиқ-овқат истеъмол қилиш тартиби мавжуд бўлмай, инсонлар мунтазам овқатланишади, бу эса ортиқча вазнга олиб келади. Нотр-Дам университети анатомия ва физиология профессори Жайлс Дуффилднинг айтишича, одатда одамлар юқори калорияли овқатларни соат 10:00 дан 15:00 гача истеъмол қилишга ҳаракат қилишади, карантин даврида эса бу вақт оралиғи куннинг иккинчи ярмига ўтиб қолади, бу эса инсулин даражасининг кескин ортишига олиб келади.
Уйда бўлганларида одамлар гаджетлардан жуда кўп фойдаланишади. Бунда улар олдинга эгилиб ўтирадилар, елкалар тушиб, умуртқа поғона ва бўйин эгилиб қолади. Тананинг бундай ҳолати қоматга салбий таъсир кўрсатади. Эпидемиолог ва Калифорния университети профессори Брендон Брауннинг таъкидлашича, умуртқа ўз ҳолига қайтиши учун иш вақтида ҳар соатда бир марта туриб, ҳаракатланиш, тортилиш ёки ҳеч бўлмаса текис ерга ётиш лозим.
Шунингдек, ўзини яккалаш даврида уйқунинг сифати ва миқдори ёмонлашади, сабаби одамлар деразалар ва пардаларни ёпиб қўядилар. Шу билан бирга, одамлар исталган пайтда етарлича ухлаб олиш мумкин деган янглиш фикр сабаб кўнгилочар машғулотлар ва ишга берилиб кетишади. Инсон уйда бўлади, лекин ухлай олмайди.
Одамларда миянинг фаолияти секинлашиб бормоқда. Жисмоний машқлар пайтида қондаги токсинларни парчалайдиган ва уларнинг мияга киришига тўсқинлик қиладиган кимёвий реакциялар амалга ошади. Спорт билан шуғулланмаслик токсинларнинг парчаланишини сусайтираади ва улар мияда тўплана бошлайди - CNN
👉Коротко о главном UZ
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг