Ҳурматли ҳамширалар!
Бугунги кунда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Лекин минг афсуски, биз тиббиёт ходимларининг бу борада олиб бораётган ҳаракатларимиз етарли бўлмаслиги билан бир қаторда, инфекция тарқалиши сабабчиси бўлишмиз мумкинлигини унутиб қўйдик.
Сизлардан илтимос ва талаб:
1.Муассасада каътий тартибда фильтр ишини ўтказиш, яъни термометрияни тўғри ва барчага тўлиқ ўтказилишини таъминланг.
2. Ўзида, уйида ва якинларида иситма ёки касаллик белгилари мавжуд ходимларни вақтинча ишдан четлатиш, шунингдек шифокор кўригини ташкил этишга масъулият билан ёндошинг.
4.Қўни-қўшни, қариндош-уруғ, ҳамкасб ва бошқаларга ўз уй шароитида ёки иш жойингизда шифокор назоратисиз муолажалар бажармасликларингиз юзасидан қатъий огохлантирамиз.
5. Бугунги кунда бутун дунёда парентерал йўл билан юқувчи касалликларни (гепатит, ОИТС) олдини олиш бўйича инъекциядан қочаётган бир пайтда, дори воситаларини ўта тез муддатда таъсир этиши зарур бўлган (реанимацион ҳолалар) ҳолатдан бошқа холлларда таблеткалар таъсири ҳам инъекциялар билан бир хиллигини тушунтирган ҳолда масофадан шифокор тавсияига йўналтириш.
6. Уй шароитида иситмалаётган ва йўталаётган беморлар назоратни кучайтириш лозим, агар бундай беморлар аниқланса шифокорга хабар беринг.
7.Тиббиёт ходими сифатида муолажа қилишни сўраб бизга бўлган мурожаатга фақат шифокорга учрашни, хаттоки шифокор буюрган муолажаларни ҳам раҳбарингиз хабардорлигида, унинг рухсатидан сўнг худуд шифокори назорати остидагина бажаришигиз талаб этилади.
Ҳурматли ҳамширалар, юқоридагиларга амал қилмасдан кимгадир ўзбошимчалик билан муолажа бажариб, касаллик тарқалишига сабабчи бўлиш ҳолати аниқланса ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКГА тортилиши бўйича яна бир бор огоҳлантирамиз.