Йирик миқдордаги пиротехника воситалари йўқ қилиндиБожхона органлари томонидан жорий йилнинг 21 ноябрь ҳолатига кўра, ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида
жами 77 та ҳолатда қиймати салкам 1 млрд. сўмлик, миқдори 7 млн. 390 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинган.
Мазкур ҳолатлар бўйича 5 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлса, 53 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилган.
Жорий йилда ушлаб қолинган пиротхеника воситалари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 баробарга ошган.
Бугун Божхона, Ички ишлар ва Миллий гвардия томонидан ўтказилган турли тезкор тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган йирик миқдордаги яъни 4 млн. 65 минг 562 дона пиротехника буюмлари дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва махсус ҳандакка кўмиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.
➥ @NAMANGANLIKLARБатафсил 👇👇👇https://t.me/+TUUO1DRtvp1UvS2v