ЧУСТ ҲОКИМИ: УЧ ЙИЛ АВВАЛ ТУМАНДА ТЎРТТА ЦЕМЕНТ ЗАВОДИ БЎЛИШИНИ ТАСАВВУР ҚИЛМАГАНМИЗ
Чуст тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Наманган вилоятидаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун ташкилланган пресс-тур бошланди.
Матбуот анжуманини очиб берган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов пресс-тур мақсад-вазифалари ҳақида гапирди.
Туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов уч минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий ва навқирон Чустда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар хусусида ахборот берди.
- Биз Чустнинг ривожини, иқтисодий "ўсиш нуқтаси"ни саноат ва тадбиркорлик орқали кўрамиз. Тўғриси, уч йил олдин туманимизда тўртта цемент заводини бўлишини тасаввур қилмаганмиз. Биргина битта завод бир ойда 1 миллиард сўм солиқ тушуми билан давлатга фойда келтирмоқда.
Келгусида Чустнинг ҳар бир ҳудудида кичик саноат зонасини ташкил этишни кўзлаяпмиз. Бу борада илк амалий ишларни бошладик, - деди Бекзод Ҳамдамов.
🌐 namangan24.uz сайти
Канал
@namanganim24