ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЧУСТНИНГ ЧЕККА ҚИШЛОҒИДАГИ ТЎЙДА МЕҲМОН БЎЛДИ
👏 Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Чуст тумани Баймоқ қишлоғида яшовчи Шоқосимовлар хонадонинг бахтиёр дамларига шерик бўлди.
Шербилак маҳалласида намунали хонадон соҳиби Аҳмаджон Шоқосимов қирғиз миллатига мансуб, уч фарзанднинг отасидир. Уйга келин тушираётгани куни хонадонига туманда шудгорлаш ишларининг бориши билан танишаётган вилоят раҳбарининг кириб келиши унинг учун ҳам кутилмаган тасодиф бўлди.
Бугунги кунда “Шербилак” МФЙда 2,5 мингдан зиёд киши истиқомат қилади. Аҳоли орасида ўзбек, қирғиз, қозоқ ва тожик миллати вакиллари ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликда, аҳилликда умргузаронлик қилишмоқда. Тўй-ҳашамларда ҳам бир-бирларига кор келиб, ҳамиша кўмакдош ва елкадош бўлиб келишади.
🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналга уланиш:
👉 @namanganim24 👈