ҲОКИМ: АҲОЛИ ЎЗГАРИШЛАРНИ БУГУН СЕЗИШИ ЗАРУР
👏 Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Тўрақўрғон туманидаги қатор маҳаллаларда аҳоли билан учрашди.
Еттикон маҳалласида тоза ичимлик суви билан қисман таъминланган. Вилоят раҳбари бу маҳалланинг Ҳамроҳ кўчасида яшовчи аҳоли билан учрашиб, уларнинг мурожаатини тинглади. Бу ҳудудга сув тармоғи тортилиши, бунинг учун 180 миллион сўм сарфланиши талаб этилади. Шунда 522 хонадонга ичимлик суви кириб боради.
Паст кучланишли электр тармоғини кучайтириш учун 1 ТП, 35 янги симёғоч керак, бу мақсадга 113 миллион сўм, 1 километр асфальт ишлари учун 100 миллион сўм маблағ зарур.
Шавкат Абдураззақов ушбу муаммоларни бартараф этишга бугуноқ киришилишини билдирди, аҳолининг ўзи ҳашар йўли билан ишлаётганини маъқуллади. Чиндан ҳам маҳаллага шу куннинг ўзида бетон таянчлар, 250 кВА трансформатор олиб келинди.
- Ишни тезлатиш керак. Одамлар ўзгаришларни бугундан сезиши керак, - деди ҳоким.
🌐 namangan24.uz сайти
Каналга уланиш:
👉 @namanganim24 👈