#BONG
ЁМҒИРДАН ҚОЧИБ, ДЎЛГА ТУТИЛДИК
📲 UZIMEI деган ташкилот хабар беряпти:
«Мобиль қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тизим оператори томонидан мобиль қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилди.
Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак», - дейилади хабарда.
Энг аввало бу янги тартиб бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгариш киритилдими? Агар киритилган бўлса, нега эълон қилинмади? Агар киритилмаган бўлса, ким буларга ҳуқуқ берди, ўзбошимчалик билан янги тартиб жорий қилишга?
Иккинчидан, аҳолининг тинкайи мадорини қуритаётган тизимни яхшилаймиз деб, яна битта бюрократик йўл ўйлаб топишибди. Чунки жуда кўпчилик аҳолимизнинг ишлатаётган рақами ўзининг номида эмас, ота-онасининг, турмуш ўртоғининг, ака-укасининг номида. Энди ана ўша фуқаролар янги телефон олса, энг аввало мобил компанияларга бориб, рақамини ўзининг номига ўтказиб олиши керак бўлади. Аҳа, раҳмат сизларга, жуда ва жуда халққа енгиллик яратиб, ғамхўрлик қилаётганларингиз учун.
Эй, Худо, қарор қабул қилаётганлар орасига сал мантиқий фикрлашни биладиган бирорта одамни қўшиб бергин, илтимос.
📝 Хушнудбек Худойбердиев,
ҳуқуқшунос ва блогер.
🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналга уланиш:
👉 @namanganim24 👈