НАМАНГАНДА ТЕЗ ЁРДАМ МАШИНАСИ АВТОҲАЛОКАТГА УЧРАДИ, ҲАЙДОВЧИЛАР ОГОҲ БЎЛИНГ!
🚑 Шу йилнинг 1 сентябрь куни соат 07:30 атрофида Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 23-километрида, Кесканёр маҳалласи ҳудудида тез ёрдам машинаси билан автоҳалокат рўй берди.
Уйчи туманида яшовчи 24 ёшли фуқаро "Epica" автомобилини бошқариб бораётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган Уйчи тумани тез тиббий ёрдам бўлимига қарашли "Damas" автомашинасининг орқа томонига бориб урилган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, автоҳалокат оқибатида "Damas" салонида бўлган ҳамширанинг қовурғаси синиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.
🙏 Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига жиддий риоя этишга, шошилмасликка, оғир синовли дамларда тез ёрдам машиналарига йўл беришларини сўраймиз.
🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналга уланиш:
👉 @namanganim24 👈