НАМАНГАНДА УЙИДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН 600 НАФАР БОЛА ЙЎҚЛАНДИ
👏 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят прокуратураси ташаббуси билан уйида якка тартибда таълим олаётган 600 нафар ўқувчи йўқланди. Уларга чолғу асбоблари, спорт анжомлари, бадиий адабиётлар ва ўқув қуроллари топширилди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматига кўра, Наманганда жами 1065 нафар бола уйида якка тартибда таълим олмоқда. Улар жисмоний ҳаракати ва руҳий ривожланишида нуқсонлар кузатилган ўқувчилардир.
Вилоят психофизик ривожланишида нуқсони бўлган болалар уйи тарбияланувчиларига кийим–кечак, гигиеник воситалар ҳамда ширинликлар топширилди. Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож вояга етмаганлар ва профилактик назоратга олинган ўқувчилар хонадонларига бориб, совға-саломлар берилди.
Бундай йўқловлар яна давом этмоқда.
🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈