#ЭЛ_БОШИГА_ИШ_ТУШГАНДА
НАМАНГАНДАН СИРДАРЁГА: 800ДАН ЗИЁД МУТАХАССИС ЯНГИ УЙЛАР ҚУРИШ УЧУН ОТЛАНДИ
👏 Наманган шаҳридаги темир йўл вокзалидан Сирдарё вилоятига махсус поезд йўл олди. Наманганлик қурувчилар Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишидан талофот кўрган ҳамюртларимиз учун янги хонадонлар қуришни дилга туккан.
Вилоятимиздаги 50дан ортиқ пудратчи ташкилот 800 нафардан зиёд ишчи-ходимини Сирдарёга сафарбар қилди. Улар сафида бетончи, пайвандчи, ғишт терувчи, бўёқчи, дурадгор ва бошқа қурилиш усталари бор. Мирзаобод туманининг Навбаҳор маҳалласида Наманган номидан 135 хонадон қад ростлайди. Бу вилоятимизнинг Сирдарёни тиклаш ишларига қўшилган яна бир ҳиссаси бўлади.
Сирдарёда қурувчиларни вилоят ҳокимлигининг махсус штаби вакиллари кутиб олади. Штаб томонидан бунёдкорларни жойлаштириш, маиший шароитлар яратиш ва иш ҳажмларини белгилашга оид масалалар тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.
🌐 namangan24.uz - ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈