Namangan24.uz| UYDA QOLING!

@namanganim24 Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

namangan24.uz сайтининг расмий канали.
👉 t.me/namanganim24
Наманган ва дунё ҳақида ишончли хабарлар!
Cайт👉 www.namangan24.uz
Фейсбук👇 https://www.facebook.com/groups/38986525
Масъул: 👉 @OqilxonDadaboyev
Шу номдаги бошқа сохта каналга адаштирманг!
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
22.01.2019 01:52
6 May, 09:52 (28 kun oldin)
НАМАНГАНДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ САҚЛАБ ҚОЛИНАДИ

🗓 Шу йил 5 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши билдирилди. Шунингдек, вилоят, туманлар ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши белгиланди.

😷 Наманган вилояти мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “қизил”, яъни юқори хавфли ҳудудга киритилди.
Чунки вилоят бўйича 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган ва Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди. Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган пойтахт Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган.

🦠 Вилоятдаги коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг аксарият қисми Наманган шаҳрига тўғри келмоқда. Шу боис шаҳарда жорий этилган чекловлар, жумладан, автомобилларда махсус стикерларсиз фақат маълум соатларда ҳаракатланиш бўйича талаблар ўз кучида қолади. Наманган эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, карантин қоидалари ҳозирча юмшатилмайди.

🙋‍♂️ Фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш сўралади.

#uydaqoling
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

🌐 namangan24.uz - ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉
@namanganim24 👈