Наманган шаҳар ҳокими Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди
Шавкатжон Абдураззақовни Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлаш ҳақида Қонунчилик палатаси қарори қабул қилинди. Мазкур масала жорий йил 5 март куни палатанинг ялпи мажлисида кўриб чиқилди.
Шавкатжон Абдураззоқов 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Наманган саноат-технология институти ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1998 йили Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича вилоят бошқармаси етакчи мутахассислигидан бошлаган. 2001—2017 йилларда вилоят ҳокимлиги референти, вилоят Давлат мулк бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи, Вазирлар Маҳкамаси департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Наманган тумани ҳокими, Вазирлар Маҳкамаси департаменти мудири вазифаларида ишлаган.
У 2017 йил июль ойидан буён Наманган шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.