Namangan viloyat Kambag'allikni qisqаrtirish va Bandlik boshqarmasi | Rasmiy Kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🏢NAMANGAN VILOYATI KAMBAG'ALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIK BOSH BOSHQARMASI
________________________________________
📍Manzil: Namangan sh. Nodira ko'cha 6-uy
Murojaat uchun:
☎️ +99869 227-97-90
☎️ +99869 227-97-91
📩 namanganbandlik@gmail.com

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"MEHNAT YARMARKASI"
Uchqo‘rg‘on tumanidagi “Yangiyer” mahallasida joylashgan 41- sonli Oilaviy Paliklinikada Kambag‘allikni qisqartirish va bandlikka ko‘maklashish bo‘limi, IIB JXX probatsiya guruxi hamda Adliya bo’mi hamkorligida ishsiz yoshlar hamda jazo muddatini o’tab qaytganlar uchun “Bo‘sh ish o‘rinlari mexnat yarmarkasi” o‘tkazildi.
Mazkur mexnat yarmarkasiga 65 nafardan ortiq fuqarolar, bugungi kunda bandligi ta’minlanmagan ishsiz yoshlar, probarsiya xisobidagilar jalb etildi.
Yarmarkada ishtirok etgan ishsiz fuqarolarning 15 nafariga ishga joylashishi uchun yo‘llanmalar berildi.
Kasbga tayyorlash va qayta o‘qitish uchun 20 nafar fuqarolarga yo’llanmalar berildi.
Yarmarkada mexnat organlarining malakali mutaxassislari tomonidan 30 nafar fuqarolarga maslaxatlar berildi.


Пенcионер вафот этса олинмай қолган пенсияси тўлаб бериладими?

Пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули марҳум пенсионернинг ота-онаси, эри (хотини), шунингдек, пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари томонидан пенсионер вафот этганидан сўнг 60 кун ичида Пенсия жамғармасига мурожаат этилган тақдирда тўлиқ миқдорда тўлаб берилади.

✅ Бунда, фуқаро вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия тўлиқ ой учун тўлаб берилади.

➡️ РУС


“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида жадал суратларда амалий ишлар олиб борилмоқда


Жумладан, Тўрақўрғон туманидаги Боғишамол, Қодиробод, Шовон, Тошлоқ, Оқтош, Ободон маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли томорқа ерларини суғориш учун оқава сув тармоғини яхшилаш, қурилиш - монтаж ишлари бажариш режа қилинган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ишчи гуруҳи мазкур маҳаллаларда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги аъзоларига ишлар якунлангунга қадар аҳоли томорқасига даромадли экинларни экилишини жадаллаштириши тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, пудратчи корхона раҳбарларига қурилиш-монтаж ишларини ой якунига қадар якунлаш лозимлиги топширилди


Hozirgi kunda O‘zbekistonda:

👉mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori (MHTEKM) – 1 155 000 so‘m;

👉bazaviy hisoblash miqdori (BHM) – 375 000 so‘m;

👉pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori – 428 000 so‘m;

👉yoshga doir eng kam pensiya – 834 000 so‘m;

👉nogironlik pensiyalari, jumladan ish staji to‘liq bo‘lmagan chog‘dagi nogironlik pensiyasining eng kam miqdori – 920 000 so‘m;

👉mehnatga layoqatsiz fuqarolarga beriladigan nogironlik nafaqasi va bolalikdan nogironligi bo‘lgan shaxslarga beriladigan nafaqa – 920 000 so‘m;

👉zarur ish stajiga ega bo‘lmagan keksa yoshdagi fuqarolarga beriladigan nafaqa – 745 000 so‘m;

👉ish staji to‘liq bo‘lmagan chog‘dagi yoshga doir pensiyaning eng kam miqdori qo‘shimcha to‘lovni hisobga olgan holda – 745 000 so‘m.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Namangan axboroti| "KAMBAG'ALLIKDAN FAROVONLIK SARI" DAVLAT DASTURI IJROSI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Namangan axboroti|AHOLI TOMORQALARINI SUV BILAN TA'MINLASH BORASIDAGI ISHLAR


“Бир контур – бир маҳсулот”


Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш мақсадида қабул қилинган ПҚ-20-сонли қарори асосида Тўрақўрғон туманининг бешта маҳалла фуқароларига Қодиробод массивидан жами 90 нафар аукцион ғолибларига ер берилганди.

Шундан "Қодиробод" маҳалласининг 40 нафар фуқаролари ўз тажрибалари асосида турли экинлар қаторида қулупнай экишган. Ўтган йили 10 сотих ердан ўртача 25- 30 млн. сўмдан даромад олинди.

Баҳорнинг шу кунларида “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида 10 гектарлик майдонда қизғин меҳнат кетмоқда.


#ФАРОВОНЛИКСАРИ

Маҳаллага сув келади


Чортоқ туманидаги Қорамурт маҳалласи аҳолиси бир неча йиллардирки, ўз томорқаларидан деярли сувсизлик сабаб даромад ололмаганлар, ҳатто резаворларни ҳам бозордан харид қилишган. Эндиликда ушбу ҳудудда сувсизлик муаммоси барҳам топадиган бўлди.

Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида"ги фармони билан тасдиқланган "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида мазкур маҳаллада қиймати уч миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Камбағалликдан фаровонлик сари

"Қорамурт"га сув келади

Чортоқ туманинг "Қорамурт"  маҳалласи аҳолиси бир неча йиллардирки, ўз томорқаларидан деярли сувсизлик сабаб даромад ололмаганлар, Ҳатто резаворларни ҳам бозордан харид қилишган. Эндиликда мазкур маҳаллада сувсизлик масаласи барҳам топадиган бўлди.

"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ушбу маҳаллада қиймати қарииб 3  млрд. сўм бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. 

  Ишлар якунига кўра  маҳалладаги мавжуд 648 та хонадондан 410 таси оқава сувдан эмин-эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.


“Камбағалликдан фаровонлик сари”

Дастури доирасида бугун вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жадал суратларда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан Поп туманида ҳам 5 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли томорқа ерларини суғориш учун оқова сув тармоғини яхшилаш, қурилиш - монтаж ишлари режа қилинган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ишчи гуруҳи тумандаги мазкур маҳаллаларда бўлиб амалга оширилаётган ишларнинг ҳар бирини жойига чиқиб ўргандилар.


Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

❕Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.


Камбағалликдан фаровонлик сари: томорқадан катта даромад олаётган хонадонлар намунаси

Наманган шаҳрида аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиб, яхши даромад олиш йўлида фаолликни оширмоқдалар. Бу жараёнда деҳқончилик ва иссиқхоналарда экин етиштириш орқали иқтисодий барқарорликка эришган оилалар бошқаларга намуна бўлмоқда.

Хусусан, "Қадамжо" маҳалласида яшовчи Абдуғани Абдуқарров ўз ҳовлисини 5 сотихида ташкил этган иссиқхона орқали йил давомида лимон, помидор ва уларнинг кўчатларини етиштириб, яхшигина даромадга эришмоқда. Унинг айтишича, ушбу фаолият орқали йилига қарийб 100 миллион сўм фойда олиш имконияти яратилган.

Бугунги кунда Наманган шаҳрида ҳам томорқадан фойдаланиш маданияти юқори даражада ривожланиб, кўплаб фуқароларнинг оилавий даромади ошишига хизмат қилмоқда.

Маҳалладошларга намуна бўлаётган тадбиркорлик ташаббуслари нафақат оилаларнинг иқтисодий аҳволини яхшилашга, балки бутун жамият фаровонлигига ҳисса қўшиши шубҳасиз.



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.