ХОН АТЛАС - ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ЗИЙНАТИ
Уйчи туманидаги 3-политехникумда навбатдаги “Хон атлас” куни ўзгача кайфиятда ташкил этилди.
➥ @NAMANGAN_SHAHRI
Батафсил 👇👇👇
https://t.me/+3WWiBFVKOOdmNTMy
Уйчи туманидаги 3-политехникумда навбатдаги “Хон атлас” куни ўзгача кайфиятда ташкил этилди.
Мамлакатимизда халқимизнинг миллий қадриятларини тарғиб этиш, урф-одат, анъаналаримизга ҳурмат ва эҳтиромни янада ошириш мақсадида “Хон атлас” кунини ўтказиш яхши анъанага айланиб бормоқда. Миллий либосларимизда халқимизнинг кўп асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, эстетик қарашлари, ўзига хос хусусиятлари мужассам бўлиб, мазкур тадбирларда фаол иштирок этган ёшларимизнинг шу каби маданий илдизларимизга эҳтиром ва қизиқиши янада кучаяди. Кийиниш маданияти, миллий мато ва либосларимиз тарихи, мода ва дизайн каби мавзулар бўйича билимларини оширишга эришилади.
➥ @NAMANGAN_SHAHRI
Батафсил 👇👇👇
https://t.me/+3WWiBFVKOOdmNTMy