𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.
💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга✔
📌 @kanallrekllama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Kiyim tiktirmoqchisizu fason topolmayapsizmi? Kiyimlaringizga  hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman👇🏾👗


╔═🌿══════╗
       F A S O N 👗🪡
╚══════🌿═╝




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ

Янги кун ҳаётимизнинг янги саҳифасидир. Унга нима ёзиш ўзимизнинг қўлимизда...
Эзгу амал яхши ният қилишдан бошланади...

Янги кун, яна бир имконият, хайрли истак, солиҳ амалларга бисмиллаҳ!...

Файзу баракотга тўла кун бўлсин!


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", - дедилар".
Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоятлари.


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Муҳаббатнинг закоти нима?

Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан


🍂Инсоннинг манфаатсизлиги зерикишлари миқдоричадир. Яъни кишида зерикишга мойиллиги қанчалар кучли бўлса у ўзини  шунча кўп бефойда нарсалар билан чалғитишга уринади.

🍂Зерикканда албатта меҳмондорчилик  ёки саёҳатга чиқиб айланиб келиш шартми, бошқа йўли йўқми зерикишдан қутулишнинг...

🍂Аёл кишига уй юмушларидан ортганда зерикишдан қочиш учун бадиий ёки, диний китоб ўқиши 10та фильм кўришдан, Қуръон ўқиши 100та меҳмондорчилик, оз-оздан бўлса-да Қуръон ёдлашга одатланиш 1000 та саёҳатдан кўра афзалроқ ва манфаатлироқдир.

🍂Баракали инсон ҳар қандай ишнинг бошида ўзига савол беради. Бу ишимнинг қайси дунёйим учун фойдаси кўпроқ, дея. Ва албатта охиратга тоши оғирроқ келадиганини танлайди.

🍂Дунё қисқа, амаллар оз, шундоқ ҳам боқий дунёйимиз манфаати учун кўп вақт йўқотдик. Қолган умримиз, вақтимизни охиратимиз учун фойдали қилиб, икки дунёйимиз учун умримизнинг баракали бўлишида барчамизга ҳафсала ва куч - қувват ато этсин.

©️Muzdalifa

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Бисмиллаҳ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг.

Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


#Ҳам_кулгили_ҳам_аянчли_эски_латифа

Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
- Чой дамла, бор, - деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
- Ҳар кун шу аҳвол. Бор чой дамла, овқатинг тайёрми, - дейсиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб гаплашамиз, - дебди.
Бу гап эрини ўйга солибди. Эртасига эри ишдан келиб хотинига:
- Азизам, Саҳобалар қиссаларини ўқиганмисан?
- Йўқ.
- Абдулбаситнинг қироатларини эшитганмисан?
- Ким у?
- Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбаримизнинг бирорта ҳадисларини ёдлаганмисан?
- Йўқ ёдламаганман.
- Шаъриат аҳкомларини шаръий ҳукмлари ҳақидачи?
- Йўқ, эшитмаганман.
- Тур, унда чой дамла!

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Энг кучли туйғу нафрат ёки соғинч дейилгани каби эътирофларни кўп эшитаман.

Нафрат мен учун жуда ожиз туйғу. Соғинч ҳам у қадар аҳамиятли эмас. Таъсири жуда тез кетиб қолади. Яъни соғинганинг сайин соғинмайсан. Бир чўққига кўтарилади-ю ортга қайтади.

Мен учун энг кучли туйгу Ҳафсаласизлик. Бу туйғудан кейин на муҳаббат, на нафрат ва на соғинч, ҳеч бир гўзал туйғунинг ҳеч қандай аҳамияти қолмайди. Муносабатларни Ҳафсаласизликка қадар тақаб, Ўзингизга жабр қилманг.
06.21
©️Muzdalifa


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


#ИБРАТ

ДОИМО ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур»  дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтган сўзларини эсланг «

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди,  деб айтинг.

Halovatuz


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ таоло Ўзига йўналган қалбларни, дуо билан очилган қўлларни, букилган бўйинларни, муҳтож бўлиб сўраган тилларни бўш қайтармайди...

Хайрли дуоларингиз қабул бўлсин, кунингиз файзли ва баракотли ўтсин.

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Охирзамон яқинлашганда мўминнинг туши ёлғон бўлмай қолади. Энг тўғрисўз кишининг туши энг рост туш бўлади. Мусулмоннинг туши пайғамбарликнинг қирқ олти бўлагидан бир бўлагидир. Тушлар уч турли бўлади: солиҳ туш Аллоҳдан бўлган ҳушхабар, шайтондан бўлган хафа қилувчи туш ва киши ўзи ўйлаб юрган нарсаларини тушда кўриниши. Қачон бирортангиз ёқимсиз туш кўрса, ўрнидан турсин ва чап тарафига уч марта туфлаб ташласин ва тушини ҳеч бир инсонга айтмасин".
(Имом Термизий ривояти)

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Ҳаёнинг камлиги - Диннинг камлигидир.
Сабрнинг камлиги - Аллоҳга ишончнинг камлигидир.
Муҳаббатнинг камлиги - Нафснинг қалбдан устунлигидир.
Нафратнинг кўпи эса Ҳасаднинг бўлишидандир.

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Ривоят қилишларича, бир кеча Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу тушларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида хурмо билан тўлдирилган товоқ бор экан. У киши Али розияллоҳу анҳуга бир дона хурмо берибдилар, Али уни ебдилар ва унинг таъми асалдан ҳам ширинроқ экан. Кейин Али розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ, яна бир дона беринг, — дебдилар. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига яна бергунларича, бомдодга азон айтилиб қолибди ва Али розияллоҳу анҳу уйғониб кетибдилар.
Таҳорат қилиб масжидга йўл олибдилар. Бу воқеа халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг даврларида бўлган экан.
Бомдод намозини халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг ортидан ўқиб бўлганларидан сўнг, Али розияллоҳу анҳу масжиддан чиқмоқчи бўлганларида, эшик олдида бир аёл у кишини тўхтатиб:
— Ё Али, бу хурмо билан тўлдирилган товоқни Халифага беринг, — дебди. Али розияллоҳу анҳу уни олиб Умар ибн Хаттобга топширибдилар. Халифа товоқдаги хурмодан бир дона олиб Али розияллоҳу анҳуга берибдилар. Али уни есалар унинг таъми тушларидаги хурмодан ҳам ширинроқ экан.
— Ё амирул муъминийн, яна битта беринг, — дебдилар. Шунда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу:
— Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга яна берганларида, мен ҳам сизга берган бўлардим! — дебдилар.
Бу гапни эшитиб Али розияллоҳу анҳу сесканиб кетибдилар:
— Ё Амирул-мўъминийн, бу қандай гап? — деб сўрабдилар. Умар ибн Хаттоб яна: агар Расулуллоҳ берганларида мен ҳам берган бўлар эдим, дебдилар.
Али разияллоҳу анҳу: Эй амирул муъминийн, бу ғайбми ёки сиз ҳам туш кўрдингизми?-деб сўрабдилар. Шунда Умар ибн Хаттоб жавоб бериб:
— Йўқ, бу ғайб ҳам эмас, туш ҳам кўрмадим. Лекин, Эй Али, қалблар соф бўлса, улар Аллоҳнинг нури билан кўради, — дебдилар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КАҲФ СУРАСИДА ФИТНА МАВЗУСИ

Жума – кунларнинг энг улуғи ва шарафлиси. Бу кунда жума намози ва хутба ўқиш шариатга киритилган. Одамлар жума намозини адо этиб, хутба тинглаш учун масжидларга тўпланадилар. Зеро, "жума" сўзида жамланиш маъноси бор.
Хутба вақтида хатиб келган жамоатга турли мавзуларда ваъз-насиҳатлар қилади. Мавзулар эса замон ва маконга қараб ўзгариб туради. Яна бу улуғ кунда Каҳф сурасини ўқиш одати ҳам бор. Хўш, нима учун жума куни айнан ушбу сура тиловат қилинади? 110 оятдан иборат бу сура 4 қиссадан иборат. Каҳф сурасининг бир қанча фазилатлари бор. Улардан бири шуки, инсонни бадном қилувчи фитналардан огоҳлантиради. Бу сурада тўрт хил фитна ва уларнинг муолажаси ҳақида хабар берилган. Диндаги фитна, мол-дунё фитнаси, илм фитнаси ва бошлиқлик фитнаси.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ
Қиш фаслининг яна бир гўзал тонгги хайрли бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Хар тонг янги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин.

Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин!
Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!

Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.  Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❄️ Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла

(Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ раҳмат ва барака қилсин.



🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Дунёдаги энг яхши эр менинг эрим деб ҳисоблаш эрим бенуқсон дегани эмас. Керагидан ортиқ даражадаги камчиликлар ҳаммамизда ҳам тиқилиб ётади. Эр шунчаки хизматини қилиб розилигини олишимиз лозим бўлган Аллоҳнинг айнан биз учун танлаб юборган синови холос. Аллоҳнинг синовини муҳокама қилиш эса, жаннат истаган муслималарга ярашмайди. Яхшими, ёмонми борича қабул қилиш керак. Вассалом. Зулмга ўтиб кетмаслиги учун меъёрга аҳамиятли бўлишимиз етарлидир.

Ҳохланг хожангизга дунёвий эҳтиёларингизни қондирадиган объект сифатида қаранг, ҳохланг жаннатий бўлиш имкониятим деб... Ихтиёрингиз ва амалингизга яраша ажрланаверасиз...

©️Muzdalifa

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

5.7k 0 132 3 66

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому-алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

    Соғ-омонмисиз? Бу дунё имтихон, синов дунёсидир. Сабр, шукур, Аллоҳга таваккал қила олган инсонгина чинакам бахт ва мўъжизага эришади. Сабрли бўлинг, шукроналик билан оламга боқинг, Аллоҳга суянинг ва ўзигагина таваккал қилинг. Ҳаётингиз бахт ва мўъжизаларга тўлсин! Бахт ҳамиша ортингизда соядай юрсин.

Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.