#Фактлар #Оятлар #Ой #Йил_йил #Муҳаррам
🎊
Янги йилингиз муборак бўлсин!Агар коинотда Ой бўлмаса, Ерда 1 сутка, яъни бир кеча кундуз 8 соат ва 1 йил 1000 кундан иборат бўлар эди.Шунинг учун
Қуръони Каримда:▫️
"Қуёш ҳам, Ой ҳам (аниқ)
ҳисоб билан (сайр қилур)" (Ар-Раҳмон, 5);
▫️"(У)
тонг оттирувчидир. Тунни оромгоҳ, Қуёш ва Ойни эса ҳисоб белгилари қилиб қўйди. Бу қудратли ва Доно зотнинг ўлчовидир" (Анъом, 96);
▫️
"У Қуёшни зиё (таратувчи)
ва Ойни нур (сочувчи)
этган ҳамда йилларнинг ададини ва (вақт ва замонга доир)
ҳисобини билишларингиз учун уни (Ойни)
манзилларга (бўлиб)
ўлчаб қўйган зотдир..." (Юнус, 5);
▫️"
Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ - ўн икки ойдир..." (Тавба, 36);
▫️"
Сиздан (Эй Муҳаммад!)
ҳилоллар (янги ойлар)
ҳақида сўрайдилар. "Улар одамларга (йил ҳисоби)
ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир", - деб айтинг" (Бақара, 189), дейилган.
▫️
Ҳижрий йил ҳисоби — мусулмонлар йил ҳисоби. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кўчиб ўтиши билан ҳижрий йил ҳисоби бошланган. У
қамарий-ой ва шамсий-қуёш йил ҳисобига бўлинади.
▫️Қамарий бўйича йил ҳисоби
622 йилнинг 16 июли жума кунидан бошланиб, Ойнинг кетма-кет келган икки бир хил фазаси орасида ўтган вақт — синодик ой (29,530588 кун) даврига асосланган.
▫️12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,3671 кундан иборат. Қамарий йилда 1, 3, 5, 7, 9 ва 11-ойлар 30 кундан, қолганлари 29 кундан бутун қилиб олинган.
▫️Ойлар тартиби билан
муҳаррам, сафар, рабиул аввал, рабиул охир, жумодул аввал, жумодул охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввал, зулқаъда ва зулҳижжа деб аталади. Қамарий йил тропик йилдан 10-12 кун қисқа.
▫️Қамария ҳисоби Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп давлатлари ва бошқа баъзи давлатларда қўлланади.
▫️
Шамсий ҳисоб 622 йилнинг баҳоридан, кун ва тун тенг келган куни —
21 мартдан бошлаб ҳисобланади.
▫️Кейинги йил бошлари эса 20, 21 ёки 22 мартга тўғри келади. Давомийлиги Григорий календари каби 365 ёки 366 кундан иборат.
▫️Шамсий ҳисоб бўйича ойларнинг номлари
ҳут, ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадий ва далв бўлиб, бу ойлар доимо йилнинг маълум бир вақтларида келади.
🗓 Эртага, 1 муҳаррам. Ҳижрий-қамарий ҳисобда
янги 1445 йилнинг 1-кун.
🎉
Янги йилингиз муборак бўлсин! rel='nofollow'>👉t.me/oliymahad -
фактлар ушбу каналда!