STOP


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


#Бисмиллаҳ...
Мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони. Каналимизга хуш келибсиз! Ушбу илмий маърифий ижодий каналимизни муборак қилсин, барчага бирдек манфаатли, хайрли ва барокатли қилсин!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


ОТА

Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефт компаниясини раҳбарларидан бири эди. Жуда бой, тақводор одам эди. Нуфузли олийгоҳда ўқир эдим. Ва агар аъло баҳоларга битирсам, отам менга ўзим хоҳлаган русумдаги автомобилни олиб беришини хоҳлар эдим. Гоҳида салонга кириб уни кўриб чиқар эдим.

Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач мен бу фикримни отамга билдирдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.

Битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Шу совғани тасаввур қилар эдим.

Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.
Хафсалам пир булди. Мен отамга:

- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз.
Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? - дедимда китобни ташлаб чиқиб кетдим.

Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади...

Орадан йиллар ўтди... Уйландим, фарзандларим кўпайди. Мени бошқа давлатга ишга қўйишди...

Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмийлаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман бўғзимда йиғи қотди.
Отам сейфини очдим. Қимматбаҳо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоби турар эди.

Варақладим ва не кўз билан қарайки, ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хоҳлаган русумдаги автомашина калити ва хужжати турар эди...

Алқисса:
« Аллоҳ инсонларга яхшилик хоҳлайди. Лекин инсон ожиздир... »

Одамзод фақат ўзи ақли етган йўлдан бахтни кутади.
Аллоҳни эса йўллари кўп.


.......✨@mutolaa_uz ✨.......
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


​​#Биласизми❓

​​​​​​​Бугун Жума!!!

✳️ ЖУМА КУНИДАГИ 14 БАРҚАРОР СУННАТ.

🚿– ғусл қилиш.

✨– хушбўй сепиб, безаниш.

☘️ – мисвок ишлатиш.

👕 – энг яхши либосларини кийиш.

🕌 – масжидга барвақт бориш.

🕌......🚶🏻‍♂– масжидга пиёда бориш (ҳар қадам учун савоб умидида).

⚡️– масжидда бошқаларни сиқиб қўймаслик, одамларнинг елкасидан ошиб ўтиб, озор бермаслик.

☘️ – таҳиййатул масжид намозини ўқиш.

👂– имомга қараб, уни тинглаб ўтириш.

🤫 – хутба пайтида жим туриш.

💰 – Садақани кўпайтириш.

📖 – Каҳф сурасини ўқиш.

🤲 – дуо ижобат бўладиган фурсатни қидириш.

💭 – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.


.......✨@mutolaa_uz ✨.......
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


ℳҿዙ ςนʓዙนዙ┍ চª✗τนዙ┍นʓ┍ª ςªচªচ চўᏗนωዙน นςτªӥℳªዙ ...
@mutolaa_uz📖


🌸☝️Фақат Oнагина бизни бутун умр кўтариб юради!

▫️9 ой қорнида,
▫️Уч ёшгача қўлида,
▫️Бутун умр ўз юрагида.

🌸☝️ Она шундай инсонки, у ҳамманинг ўрнини босади, бироқ унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.

🌸☝️ Оналар энг катта меҳнаткашлардир. У ўзининг тишсиз жажжи ҳўжайинининг битта кулгиси учун;

▫️Маошсиз,
▫️Дам олиш кунларисиз,
▫️ва тушликка чиқмасдан ишлашга тайёр.

🌸☝️Онанинг меҳр-муҳаббати шинам ҳовли каби. Ҳамиша иссиқ ва қуёшли.

🌸☝️ Оналар доим ёрдамга келади, ҳатто улар ёнимизда бўлмаса ҳам.

🌸☝️ Она қалби ҳамиша кечирим туйғуси топилувчи тубсизликдир !!!


.......✨@mutolaa_uz ✨.......
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


ҲИКМАТЛАР ДУРДОНАСИДАН

📝 Энг кўп азоб берадиган нарса – онаси йўқ хонадон ва намозсиз ҳаёт.

📝 Ишимиздан кечиккан пайтимизда, бошлиқдан уялиб, бошимизни эккан ҳолда, шивирлаб гапирамиз.
Аллоҳ ҳузурида туриш пайтидаги намоздан кечикканимизда ҳам ўзимизни шундай ҳис қиламизми?!

📝 Касаллик кичик бир мактуб бўлиб, инсонга, «Мунча заиф бўлмасанг!» деб хабар беради.
Эй Робб! Офиятингга муҳтож бўлган ҳар кимсага шифо бер!

📝 Умар ибн Абдулазиз:
«Охиратларингизни яроқли ҳолга келтиринглар, шунда дунёларингиз ҳам яроқли бўлади», дедилар

📝 Ўч ва қасос олишга интилган пайтингда, сен икки қабр кавлаётган бўласан. Унинг бири ўзинггадир!

📝 Ёш болакайни юқорига отганингда, у кулади.
Чунки уни ерга ағанатмасдан ушлаб олишингни билади.
Мана шу нарса «Ишонч» дир.
Шунингдек, сени ҳам қазои-қадар отиб юборса, йиқилишимдан олдин Роббим раҳмати ушлаб олади, деб доим айт.
Мана шу нарса «Роббимга нисбатан ишонч» дир.

.......✨@mutolaa_uz ✨.......
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


Ўтирган киши бирон ҳожати учун туриб кетса сўнгра жойига қайтиб келса, бошқалардан кўра аввал ўтирган жойга ўзи ўтиришга ҳақлироқдир.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон сизлардан бирингиз ўтирган жойидан турсада, сўнгра қайтиб келса, ўша киши ўтиришга ҳақлироқдир", дедилар.
Имом Муслим ривояти.

@mutolaa_uz📖


Каждый раз, когда телефон звонит, я думаю, что это ты.
@mutolaa_uz📖


САТР.
Инсоннинг кимлиги гарчи бир соатгина бўлсада ундаги сатр очилсагина кашф бўлади. Ана шунда авлиёлик даъвосидаги инсонни шайтон меҳробида сажда қилаётганини, бўйнига тасбиҳ осиб олган обидни рибо ботқоғига ботганини, иффат кийимини кийиб олган ҳаёли аёлни танини сотаётганини, омонатни даъво қилгувчини хоин эканини, иймонни даъво қилган кишини мунофиқ эканини, тақводорнинг аслида тулки эканини, етимларни боқаётганларни ўғри эканини, ватанни ҳимоясини даъво қилаётганларни аслида ватанни сотаётганини, сени яхши кўришни даъво қилаётганларни орқангдан пичоқ урганини кўрар эдинг.
Аллоҳнинг сатр неъмати ва Унинг Саттор сифати нелигини англадингизми?!
Албатта юқоридаги фикрлар умумий эмас. Аллоҳ сақлаганлар бундан мустасно!

@mutolaa_uz📖


Баъзида муҳаббат деб адашадилар...

@Mutolaa_uz


Унинг Муҳаббати билан тўкилган кўз ёшларингга хурсанд бўлавер.
Инша Аллоҳ, севинчларингга васила бўлгай...




#Fariduddin_Attor

@Mutolaa_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✔️ АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌷 Тақво сабаб муродингизга етасиз...

🌷 Шукр билан сиздаги неъматларнинг зиёда бўлишига эришасиз...

🌷 Тоат ила бахтли - саодатли бўласиз..

🌷 Аллоҳ ҳаётингизни тўғри амаллар билан безасин!

🌷 Узоқ умрлар кўргандан сўнг... борар жойингизни Фирдавс қилсин!

🌷 Сизга тан - сиҳҳатлик, офият, ва тақвони ҳамроҳингиз бўлсин!

🌷 Кунингиз хайрли, барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин!
☀️ ХАЙРЛИ КУН!

.......✨@mutolaa_uz ✨.......
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


#Солиҳлар_муножоти:

Аллоҳим! Мен номайи аъмолимни гуноҳлар ила қорайтирдим. Сен эса кун-у тунлар ўтгани сари сочларимни оқартирдинг. Эй, оқ ва қорани яратувчи Зот! Барокотинг ила мана бу (номайи аъмолимдаги) қораликни баҳридан ўт! (Сочларимдаги) мана бу оқлик эса Сенинг фазлу карамингдир.

Абу Али Даққоқ.



Қалбларимизга қараганимизда оппоқ ниятлар юзимизни ёруғ қилсин!
Баъзан дилингизга озор берамиз...
Ўшанда бизим кўнглимиз ҳам сиз-ла дард чекар.
Эй,олисдаги қадрдоним!
Осмондаги олис сайёралар каби учрашмаслигимиз тайин бўлса-да, дуоларимиз сиз билан...

Омон бўлинг, қадрликларим!
Тонгги дийдорга қадар...
Кўзингизни очганда илк сўзларингиз "Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлсин, инша Аллоҳ...


🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙


#Fariduddin_Attor

@Mutolaa_uz


🔺Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:

– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.

Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.

Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.

Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.

Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.

Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.

@mutolaa_uz📖


Одамлар газета журналларни ўқимай қўйишди дея шикоят қилди, газета сотувчиси.

Газета журналлар нима бўлибти қуръонни ўқимай қўйишгани олдида, деди биров...

Бугун бизлар кўпчилигимиз қуръонни ўқиш учун эмас, уйимизни безаш учунгина сотиб олмоқдамиз. Натижада чанг босиб ётибти, бу чанглар қалбларимизни тўридаги ғуборлардир

© Ибну Алишер

Яқинларга хам улашинг

@Mutolaa_uz❄️


Уйда яна уриш тўполон,
Эри танбех берарди тинмай,
“Ўзи ўғил туғасан қачон?
Жазоми бу, қолябман билмай.

Ошналарим ўғил тўй қилди,
Юролмай ҳам қолдим даврада.”
Аёл шунда гапини бўлди:
“Нима айб бор, ахир менда?

Фарзандга зор оилалар қанча,
Шукр қилинг, эй жон дадаси.”
Эри турар қовоқ уйганча:
“Жонга тегди хотин хаммаси.

Учта қиздан ҳеч йўқ биттаси,
Ўғил бўлса улашардим ош.
Гапирябди қара мингтаси,
Қачонгача қиламан бардош?”

Аёл деди:”Қараб туринг сиз,
Қизларингиз шундай қиз бўлсин,
Тан берасиз ҳали ўзингиз,
Атрофдаги гап сўз ҳам ўлсин,

Вақти келиб ўнта ўғилга,
Алишмайман деб ҳам қоласиз.
Тўйларини қиламиз бирга,
Кузатганда куйиб-ёнасиз.”

Қовоғини очмади ота,
Нонушта ҳам қилмади тузук.
Деди: “Сақлаб қўй шуни ёдда,
Ўғил номи барибир суюк.”

Дарвозази тақиллаб бирдан,
Дўсти келди эгнида чўпон.
Саломлашди туриб ўрнидан.
“Хабар олиб келгандим ёмон

Маҳалланинг у тарафида
Узоқроқ бир қариндошим бор,
Жон берибди шу киши тунда,
Юр мен билан, ётибсан бекор.

Жанозага ўтиб келайлик,
Савобига қолардик роса.
Вазифамиз адо қилайлик,
Бирга боргин кўнглингда бўлса.”

Жанозада қатнашди улар,
Ўлим хақ деб тан олди хамма
Барча бошин хам қилиб турар,
Чиқиб қолди битта муаммо,

Қори деди: ”Кетган инсоннинг,
Битмай қолган ишлари бордир.
Қарзи бўлар ҳар битта жоннинг,
Ўғиллари бунга тайёрдир,

Отангизни қарзу-ҳолини,
Қай бир ўғил олар зиммага.
Тўлайсизлар яна борини,
Бу таниш ҳол билинг ҳаммага.”

Икки ўғил, икки ёқда жим
Ҳеч биридан чиқмасди садо,
Ё алҳазар, биз одамми ким?
Инсоф бергин ҳар кимга худо.

Шу отангку туғилганингда
Ўғлим бор деб кўкрагин керган,
Меҳр йўқми тош юрагингда,
Эркакликни айт нега берган.

Оломоннинг ичидан ҳорғин.
Чиқиб келди муслима аёл.
“Мен бўйнимга оламан барин.”
Қори берди у қизга савол:

“Сенга ким бу, ердаги майит
Нега бунча куйиб ёнмасанг?”
Сўз бошлади аёл ўша пайт:
“Бу отамдир” деёлди аранг.

Отам биз деб елиб-югурди,
Шу инсон деб юрибмиз мана.
Ўлгунича бизни деб юрди,
Бирор бора қилмади таъна.

Акаларим келмасин малол,
Сизга ҳеч ким тўлатмас тўлов,
Менга агар бўлганда ҳалол,
Қидирмасдим кўмгани гўрков,

Тобутини кўтармасдингиз,
Менга мумкин бўлганда булар,
Ўсибди-ю, бўю-бастингиз
Виждонингиз ебди қузғунлар.

Жанозага кирган хаммага
Ўрнак бўлди айрим кимсалар,
Ношукрмиз бунчлалар нега?
Ё шошамиз бергунга қадар...

.......✨@mutolaa_uz ✨.......
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ ٱللَّهِ ۗ أَلَا بِذِكْرِ ٱللَّهِ تَطْمَئِنُّ ٱلْقُلُوبُ

Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?

ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّٰلِحَٰتِ طُوبَىٰ لَهُمْ وَحُسْنُ مَـَٔابٍ

Иймон келтирганлар ва яхши амалларни қилганларга хушнудлик ва гўзал маскан бор.

Роъд 28-29

Зикр бу эслашликдир, биз қанчалик Аллоҳни зикр қилаоляпмиз экин?

@Mutolaa_uz


#Бисмиллаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.😊

Ажабо...
Кўпинча биз инсонлар билан алоқамизни Аллоҳникидан кўра яхшилашга ҳаракат қиламиз. Уларга ишонамиз...
Лекин, ишларимиз касодга учраб, ҳолимиз танг бўлганда, биз билан фақатгина Аллоҳ борлигини биламиз...

➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Аллоҳ билан алоқангизни яхшиланг! Унга таваккул қилинг! Унинг Ўзи сизга етарли!
Кунингиз хайрли, баракали, энг муҳими фойдали ўтсин!
🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺

@mutolaa_uz📖


🎼Мисрлик Салоҳ Атийя. Савдосида Аллоҳни шерик қилган инсон хақида.
🎙Устоз Исҳоқ Муҳаммад.

@Mutolaa_uz


Ҳаргиз бандасидан таъма қилмагин.
Таъна тошин отгайлар...
Дуо қилгилки:
"Ўзингдан ўзгага муҳтож қилмагил...", дея.
Бир йўловчисан, ортингдан қош чимирмасинлар...
Сан юрган йўлларингда булутдек бўл...
Кўрмайсанми, булутлар келиб-кетишин сездирмайдилар.
Тўлиб-тошганларида Ўзига кўнгил ёрадилар.
Тўкилган дардларидан сўнг эса...
Ҳаёт яшнайдир...
Булутдек бўл,
Ишқингни пинҳон айла...
Раббим дарди пинҳонларни севар...

©Насафийядан🌸


@Mutolaa_uz


Никому не снится то, что его не касается.

Герман Гессе

(Ҳеч кимнинг , ўзига тааллуқли бўлмаган нарса, тушига кирмайди)

мммдаа)

@mutolaa_uz📖

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

304

obunachilar
Kanal statistikasi